Ўзбекистон 7 миллион долларлик лимон экспорт қилди

12:26 15 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
616 0

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 5992 тоннадан ортиқ лимон экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 2500 тонна кўп лимон экспорт қилинган бўлиб 72 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, лимоннинг 45 фоизи Россияга ва 24 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда лимоннинг экспорти Афғонистонга 3,6 баробарга ва Украинага 3,3 баробарга ортган.

Жорий йилдан илк бора юртимиздан Польша ва Тожикистонга лимон экспорти йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?