Олтиариқда уч нафар турмушга чиқмаган қиз иштирокида рўй берган «самосуд»га нима сабаб бўлди?

09:30 04 Ноябрь 2020 Жамият
1725 0

Яқинда ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани яшовчи 3 нафар турмушга чиқмаган қизларнинг ўзаро жанжали акс этган видеолавҳа кенг тарқалган эди.

Маълум бўлишича, жамоат жойида карантин қоидаларига амал қилмаган икки нафар қизлар синглисини ранжитгани учун учинчи қизни «самосуд» қилишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Риштон тумани маъмурий судига тақдим этилган.

Риштон тумани маъмурий суди ҳукмига кўра, қизларнинг икки нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 1 нафар қизга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?