Хўжаободда икки бошли илон топилди

14:24 02 Ноябрь 2020 Жамият
3401 0

Табиат мўъжизаларга бой. Бир дарахтда икки хил мева пишганини кўрганмиз. Юқорига оққан сувни кўрганмиз. Бироқ, эртаклардаги қўш бошли аждар мисол илонларни тўғриси, кўрмаганмиз. Хўжаобод туманидаги Райиш кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли эса икки бошли илонни, нафақат кузатдилар, балки, ўз қўллари билан ушлаб кўрдилар. Тўғри, у эртаклардаги аждармисол девқомат ва қўрқинчли эмас эди.

— У оддий сув илон эди, — дейди фуқаро Улуғбек Муҳаммаджонов. — Узунлиги йигирма сантиметрлар атрофида. Кўчада ўйнаб юрган болалар ушлаб олишибди. Қарасам, ҳали видеога олишяпти, ҳали бошини силашяпти. Бу аҳволда уни нобуд қилиб қўйишларидан қўрқиб уйимиз ёнидан оқиб ўтувчи Шахрихонсойга қўйиб юбордим.

Бу воқеа кеча 1 ноябрь куни содир бўлган. Афсуски, уни кўришга улгурмадик. Бироқ гувоҳлик берувчи фотоларни тақдим этишди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер