Янги "Cobalt" двигателидаги носозликдан бутун маҳалла хабар топди. Кейин нима бўлди?

Автомобиллар бозоридан автоулов харид қилиб чув тушган харидорлар ҳақида кўп эшитганмиз, гувоҳи бўлганмиз. "Олибсотарлар"нинг мақтаб таклиф қилган «камчиликсиз» автомашиналари кейинчалик "ҳунарлари"ни кўрсата бошлайди. Шу учун кўпчилик янги автомобиль харид қилишни афзал билса керак. Аммо автосалондан харид қилинган янги машиналар хар доим хам сифатли ва нуқсонсиз деб бўлмайди!
Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Шаропов Носир ҳам не-не ниятлар билан автосалондан "Cobalt" русумидаги автомобилни харид қилган эди. Асраган кўзга чўп тушади деганларидек, авайлаб минаётган автоуловида тез орада нуқсонлар сезила бошлайди. Двигателида кучли шовқин пайдо бўлиб, тез орада бу ёқимсиз товуш етти маҳаллага етадиган даражада кучайди. Бу холдан таъби хира тортган истеъмолчи ёрдам сўраб Бухоро вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилган.
Бирлашма мутахассиси Қ.Қулиев ва Вобкент туман ИҲҲҚ жамияти раиси Ф.Рустамов ҳамкорлигида ҳолат яқиндан ўрганилди ва "GM Uzbekistan" AЖга хат билан мурожаат қилинди. Махсус мутахассислар ва ҳуқуқшунослар жалб қилингач, муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Носоз автомобиль ишлаб чиқарувчи заводга жўнатилиб, тўлиқ таъмирлаб берилди. Яна бир истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари тикланди.
Амирхон Аҳмадов,
Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Бухоро вилояти худудий бирлашмаси раисининг
Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари,
Матбуот-ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг