Чой импорти 3,3 млн долларга камайди

15:19 02 Октябр 2020 Жамият
473 0

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 22 та хорижий давлатдан қиймати 26,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 20,2 минг тонна чой импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт ҳажми 416,2 тоннага камайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 16,1 минг тонна

Кения – 1,6 минг тонна

Вьетнам – 920,4 тонна

Эрон – 369,1 тонна

Шри-Ланка – 280,9 тонна

Ҳиндистон – 267,3 тонна

Россия – 173 тонна

БАА – 130 тонна.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда 23,5 минг тонна чой ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?