Ўзбекистон қайси давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган?

12:45 23 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1159 0

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 345,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 59,3 млн. АҚШ долларига кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (314,7 млн.), Хитой (10,8 млн.), Туркия (4,9 млн.), Белорусь (2,8 млн.), Италия (2,3 млн) ва 1,9 млн. АҚШ доллари билан Украина ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 46 та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер