Ўзбекистонга 8 ойда нечта электромобиль олиб келинган?

10:25 22 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1060 0

2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 50 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер