Ўзбекистон Туркиядан қарийб 5 млн долларга тенг тайёр кийим-кечак сотиб олган

16:11 18 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
888 0

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 64 та давлатдан қиймати 16,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 млн. AҚШ долларига кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Хитой (6,5 млн.), Туркия (4,9 млн.), Россия Федерацияси (839,1 минг), Ҳиндистон (714,0 минг) ва 647,9 минг АҚШ доллари билан Германия ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда қиймати 7,2 трлн. сўмга тенг бўлган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер