Тошкент шаҳридаги иккита кафеда деярли бир хил вақтда ёнғин келиб чиқди

Деярли бир вақтда содир бўлган ёнғин, бугун тонгда Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларида юз берди. Маълум бўлишича, келиб чиққан вазият оқибатида Нукус кўчаси 10-уйда жойлашган «Бухоро» кафесининг ошхонаси ҳамда Бунёдкор шох ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган ижарада бўлган «Бистроф» кафесининг қарийб 190 кв.м.га зарар етган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 8 та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 2 автонарвон зудлик билан воқеа жойига етиб келди. Ёнғин-қутқарувчиларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг 430 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг