Суданда тошқиндан жабрланганлар сони 720 мингга етди

Суданда сўнгги тўрт кун ичида тошқиндан жабрланганлар сони 160 мингга кўпайиб, деярли 720 мингга етди. 102 киши табиий офат қурбонига айланди.
Бу ҳақда “Sinxua” агентлиги БМТнинг гуманитар тузилмаларига асосланиб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Суданда 71 мингдан зиёд уй вайрон бўлган, яна 72 минггига зарар етган, 3,3 минг бош чорва моллари нобуд бўлган.
Мамлакат ҳукумати, БМТ муассасалари ҳамда нодавлат ташкилотлар томонидан 200 минг кишига тиббий, озиқ-овқат ва бошқа ёрдам кўрсатилган.
Гарчи Мовий Нил бўйидаги кузатув станциялари дам олиш кунлари сув сатҳининг 3 мм пасайганлигини қайд этган бўлсада, метеорологлар кучли ёмғир ва тошқинлар ҳақида огоҳлантиришмоқда.
Аввалроқ Судан Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тошқинлар сабабли мамлакатда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этгани ва уни табиий офат зонаси деб эълон қилгани ҳақида хабар берилган, энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири эса мамлакат пойтахти Хартум бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг