Ўзбекистонга хориждан 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинди

12:21 15 Сентябр 2020 Жамият
533 0

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер