Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди

16:36 25 Август 2020 Жамият
2931 0

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида оламдан ўтди. 

Қайд этилишича, актриса коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган эди.

Маълумот учун, Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони", "Чимилдиқ", "Дев билан пакана", "Девона", "Афғон", "Ойқиз эртаги" каби жуда кўплаб фильмларда бир-биридан қизиқарли бўлган турли ролларни маҳорат билан ижро этган.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони" фильмидаги Сотти роли билан барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллаган.

"Халқ сўзи" газетаси ижодий жамоаси марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?