Сергелидаги арзон уй-жойлар қурилаётган ҳудудда чиққан ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди

Бугун, 12 июль куни Сергели туманидаги қурилиш участкаси ҳудудида автокран ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Қайд қилинишича, соат 11:49 да Сергели туманида 8-сонли арзон уй-жойлар қурилиш майдонида ишлаётган автокранда ёнғин чиққан. Ёнғинга юқори вольтли электр ўтказгич ва кран ўртасидаги туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. Яъни кран юқори кучланишдаги ток ўтган симга тегиб кетган. Ёнғин натижасида кран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Ёнғин содир бўлган жойга махсус ёнғин учирувчилар гуруҳи 12:00 да етиб келган ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин 12:34 соатда бартараф этилди. Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин ускуналари ишга туширилган.
Ёнғин натижасида кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг