Боксчи Баҳодир Жалоловга янги уй калити топширилди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридан барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калити тантанали тарзда топширилди.
Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.
Б. Жалолов 2015 йилда Россияда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон кубогида халқаро миқёсдаги илк зафарли жангини ўтказиб, олтин медал соҳибига айланган. У кўплаб халқаро мусобақалар қатори 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳамдир.
Иқтидорли боксчи 2019 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда “NABF Junior” титул камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У ҳозирда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўрмоқда.
- Бундай эътибор ва ғамхўрлик менга нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишда зиммамда янада катта масъулият юклайди, -дейди маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов.
Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Инсоният янги рекордни қайд этди
- Тошкентда Ўзбекистон ва Туркиянинг учта вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди
- 23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
- Қувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг