Зарафшонда олти ойлик ҳомила билан операция қилинган бемор қаровсиз қолдирилди

18:17 29 Апрель 2019 Жамият
2336 0

Иллюстратив фото

Зарафшон шаҳридаги Янги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Гулдарой Ахунова шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими реанимациясида эрталабдан буён оғир аҳволда малакали мутахассислар ёрдамига муҳтож.

Бироқ вилоят марказидан мазкур мутахассисларни чақириш ва жўнатиш пайсалга солинмоқда.

Гулдарой Ахунова 1989 йилда туғилган. Маҳалладаги 9-умумий ўрта мактабда математика фанидан дарс беради.

У жорий йилнинг 24 апрель куни олти ойлик ҳомила билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилиб, 25 апрелга ўтар кечаси соат 2:00да операция қилинган.

Бугун эрталаб беморнинг аҳволи оғирлашиб, нефролог ва ревматолог шифокорларга ёрдамига эҳтиёж сезилади.

Г. Ахунованинг онаси Ирисгул Қорабоеванинг айтишича, шифохона мутасаддилар вилоят марказидан мазкур шифокорларни чақиришни пайсалга соладилар. Онахоннинг шаҳардаги “Халқ қабулхонаси”га мурожаати ҳам бесамар кетгач, у Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аксавли Тумишеванинг шу муассасада ўз сайловчилар билан учрашув ўтказаётганлигидан хабар топиб,унга шикоят қилади.

Депутат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари билан боғлангач улар мутахассислар йўлга чиқаришаётганини хабар беришади.

А. Тумишева таъкидлашича,Зарафшонда нефролог мутахассис йўқ. Бу ишни уч кунда бир марта вилоятдан юборилган шифокор мутахассис амалга оширади.

Темур ЭШБОЕВ, (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер