Бош прокуратура раҳбариятида ўзгариш бўлмаган

18:30 06 Март 2019 Сиёсат
6696 0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг ”Халқ сўзи”га маълум қилишича, бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

”Бош прокуратурада Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Ҳеч бир уйдирма гапга ўрин йўқ!”, дея маълум қилди маҳкама матбуот хизмати раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?