Олмалиқда қиз ўзини 16-қават томидан ташлаб ҳалок бўлди

19:35 04 Июнь 2024 Жамият
479 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда ёш қиз 16-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Маълум қилинишича, бугун, 4 июнь куни соат 16:45 да шаҳар ИИБга Увайсий МФЙдаги кўп қаватли 45-уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва қиз билан суҳбатлашилган. Аммо, олиб борилган музокараларга қарамасдан, қиз ўз жонига қасд қилган. 

Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, бу қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди.

“Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Халқ сўзи”га маълум қилишича, ҳозирда воқеа юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда. 

“Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади”, дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер