Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири туман ҳокимлигига тайинланди

12:33 28 Январь 2019 Сиёсат
4096 0

Фото: Халқаро пресс-клуб

Қишлоқ хўжалигининг эндиликда собиқ вазири Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. "Халқ сўзи" манбасининг хабар беришича, Юсупов Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида янги лавозимга қўйилган. Сессияда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жавлонбек Набижонович Йўлдошев ўз вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Турсунович Юсупов вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жамшид Хўжаев Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Маъулмот учун, Баҳодир Юсупов бундан аввал ҳам Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган.

У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллашидан аввал Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?