Хоразмда ҳам қатор корхона ва ташкилотлар биноларига қуёш  панеллари ўрнатилмоқда

19:10 24 Noyabr 2022 Jamiyat
320 0

Foto: Xalq so‘zi

Хабарингиз бор, республикамиз ҳудудларида қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда муқобил энергиядан фойдаланиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар жорий йилнинг 10 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам айни йўналишда сезиларли натижаларга эришилмоқда. Мисол учун, Урганч шаҳар ҳокимлиги биносига ўрнатилган муқобил энергия манбаси соатига 20 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради. «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари»АЖ маъмурий биносига эса 30 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Бундан ташқари «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари»АЖга қарашли 13 та корхонада ҳам ортиқча электр энергияси сарфининг олдини олиш мақсадида жами қуввати 70,2 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса йилига 404 минг кВт соат электр энергиясини, бошқача айтганда, 181,9 миллион сўм маблағни тежаш имконини беради.

 

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?