Конституциявий қонун лойиҳаси сенаторлар иштирокида муҳокама этилди

12:21 13 Iyul 2022 Siyosat
296 0

Foto: Xalq so‘zi

Хоразм вилоятида сенаторлар ва депутатлар, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Унда сўзга чиққанлар мазкур ҳужжатнинг инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатидаги аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг фаоллигини ошириш хусусида тўхталди. Муҳокама иштирокчилари конституциявий ислоҳотларни халқимиз якдиллик билан қўллаб-қувватлаётгани, бу ўзгаришлар пировардида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

— Президентимиз таъкидлаганидек, Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқдир. Айни кунларда сенаторларнинг жойларда ўтказаётган учрашувлари конституциявий ислоҳотларнинг моҳиятини кенг тарғиб этиш, фуқароларда ушбу муҳим ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини оширишга ёрдам беради, — дейди Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев. — Шунингдек, ҳудудларга хизмат сафаримиз давомида Олий Мажлис Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа масалаларнинг аҳамиятини жамоатчиликка тушунтириш баробарида фуқаролар мурожаатларини ҳам ўрганамиз.

 

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Tavsiya etamiz

Izohlar

Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?

Ko‘p o‘qilganlar

Yangiliklar taqvimi

Кластер