Ўқитувчиларни қўшимча рағбатлантириш йўлга қўйиладими?

“Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори умумий муҳокамага қўйилди.

18:11 15.10.2018
​Тошкентда AKFA хусусий халқаро университети ташкил этилади

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Акфа халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида маълум қилинган.

10:55 11.10.2018
Uzcard тизимида юзага келган техник носозлик тўлиқ бартараф этилди. Бунга нима сабаб бўлган эди?

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) бош директори Аҳрор Маҳмудовнинг маълум қилишича, UzCard чакана тўлов тизимида юзага келган техник носозлик тўлиқ бартараф этилди.

15:54 17.09.2018
Тошкентда француз тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Мактаб битирувчилари давлат намунасидаги умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни олади.

09:39 14.09.2018
“Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ҳам ушбу йўналишдаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

11:08 28.08.2018
Шерзод Шерматов: «Ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш шу вақтгача доим орқага ташлаб келинган»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Президентнинг ўқитувчиларнинг ойлиги оширилиши ва уларга турли имтиёзлар берилишини назарда тутувчи қарор юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

10:11 15.08.2018
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби янада такомиллаштирилади

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

17:32 10.08.2018
Ўзбекистонда ОВИР бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 

18:37 07.08.2018
“Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлган ўқувчилар олий ҳарбий билим юртларига ўқишга кирди

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 19-20 май кунлари Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёшларнинг чин ватанпарвар, улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлиш истагини шакллантиришга хизмат қилувчи янги қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

17:48 03.08.2018
Қарор лойиҳаси: қайси ҳолатларда маҳалладан маълумотномалар бериш бекор қилинади?

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари ва бошқа ҳужжатларини тақдим қилиш талабини бекор қилишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

19:26 16.07.2018
Тараққиёт стратегияси маркази машина ойналарини қорайтириш учун тўлов ҳақи жуда юқори эканини танқид қилиб чиқди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги жамоавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида жойлаштирилган эди. 2018 йилнинг 15 июлига қадар мазкур мурожаатни қўллаб 12 минг 400 дан зиёд фуқаролар овоз беришди.

17:39 16.07.2018
Ўзбекистонда хусусий олий ўқув юртлари пайдо бўлади

Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари очилиши кутилмоқда. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилган «Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасида шу ҳақда сўз боради.

11:27 12.07.2018
Маҳалладан маълумотнома олиш амалиёти бекор қилиниши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг (маҳалла) маълумотномалари ва бошқа ҳужжатларини тақдим қилиш талабини бекор қилишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

17:01 07.07.2018
Ўзбекистонда нодавлат таълим истиқболлари қандай? Ёхуд нодавлат олий таълим даргоҳларини ташкил этиш даври аллақачон етиб келган

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотлар халқ билан мулоқот принципига уйғун ва ҳамоҳангликда амалга оширилаяпти. Таълим тизимидаги стратегик ўзгаришлар ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади.

15:47 04.07.2018
Хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқишнинг чекланган миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган валюта миқдорини оширилади.

12:19 29.06.2018
Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга расман рухсат берилади

Ўзбекистонда автомобилларнинг ойнасини қорайтириши учун расман рухсат бериладиган бўлди. Ҳукуматнинг тонировка қилинган ойнали транспорт воситалари эксплуатациясини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

09:23 29.06.2018
Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади. Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган.

17:54 14.06.2018

Кўп ўқилганлар