Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантиради: Россия–Қозоғистон чегарасидан ўтказиб қўйишни ваъда қилаётган шахсларга ишонманг!

Бундан ташқари, Россия Федерацияси қонунчилигига биноан, оғир оқибатларга олиб келадиган била туриб ёлғон маълумотни тарқатиш 300 мингдан 2 миллион рублгача жарима ҳамда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

07:46 06.07.2020
Вазир маслаҳатчиси, таниқли дипломат Мирсобит Очилов вафот этди

Илгари Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг раҳбари, «Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз» император ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Очилов 2020 йил 2 июлда вафот этди.

12:31 03.07.2020
АҚШ ташкилоти Ўзбекистонга умумий қиймати 600 минг долларлик гуманитар юк жўнатди

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, Uzbekistan Airways компаниясининг махсус бортида республикага умумий қиймати 600 минг долларлик индивидуал ҳимоя ва дезинфекция воситалари, антисептиклар, COVID-19ни аниқлаш учун қарийб 20 мингта тест, шунингдек, дефибрилляторлар, кардиомониторлар каби тиббиёт ускуналари олиб келинди.

19:11 02.07.2020
ТИВ Россия — Қозоғистон чегарасида тўпланган фуқаролар юзасидан маълумот берди

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

18:21 02.07.2020
БМТ Хавфсизлик Кенгаши коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

БМТ ХК ўзаро зиддиятдаги томонларга 90 кундан кам бўлмаган муддатда ўт очишни зудлик билан тўхтатишни сўраб мурожаат қилган. Бундан кўзланган мақсад пандемия шароитида барқарор гуманитар ёрдам кўрсатилишини таъминлашдир.

22:50 01.07.2020
Ўзбекистонда ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати фойдаланишга топширилди

30 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Ўзбекистонда илк ишлаб чиқарилган ўпканинг сунъий шамоллатиш (ЎСШ) аппаратининг тақдимоти ва топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Яна Бори, Россия Федерацияси элчисининг маслаҳатчиси Татяна...

14:14 01.07.2020
Парламентаризм — демократик тараққиётнинг асосий омили

Маълумки, дунёда 30 июнь – Халқаро парламентаризм куни сифатида кенг нишонланади. 1889 йил айнан шу санада Парижда Парламентлараро иттифоқ — парламентларнинг глобал ташкилоти тузилган. 2018 йилнинг 22 майида эса БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ушбу кунни Халқаро парламентаризм куни сифатида белгилаш...

16:58 30.06.2020
Исроилдаги элчимиз Феруза Маҳмудова Инновацион ривожланиш вазирлигида музокаралар ўтказди

— Ушбу шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинланганимдан сўнг ташкил этилган биринчи учрашувим Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлаётгани келажакда Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида инновацияларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этишига умид бағишлайди, – деди Феруза Маҳмудова. – Мен юртимизнинг ҳар бир...

16:25 30.06.2020
Онлайн нашримизда қаровсиз ҳолда ётгани танқид қилинган Бухородаги ноёб ёдгорлик таъмирланмоқда

Халқимизда "Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади", деган гап бор. Бухоронинг энг сўлим ва замонавий қиёфа касб этиб бораётган гўшасида жойлашган Намозгоҳнинг таъмирталаб ҳолда эканлиги ёшу қарига аён эди. Ниҳоят, бу қадимий ёдгорликни асраб-авайлаш мақсадида таъмирлаш-тиклаш ишларига киришилди. Бу юмушни "Усто...

15:02 30.06.2020
Ўзбекистонда етиштирилган дуккакли экинлар Бенилюкс давлатлари бозорларига экспорт қилинмоқда

Хусусан, компания эришилган келишувга кўра, жорий йилда қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилади. Унга кўра, йил якунига қадар 330 тонна дуккакли дон маҳсулотлари етказиб берилади. Хусусан, жорий йилнинг июль ойида шу йил етиштирилган мош ва ловия ҳосилидан...

11:12 30.06.2020
БМТ Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича элчиси Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади

Мамлакатингиз тобора барқарор ва ривожланган давлатга айланиб борар экан, бу жараёнда Ўзбекистоннинг гендер тенглигини таъминлашга содиқлиги ва ёшларни ривожлантириш масалаларига доимий эътибор бераётгани бизни чин маънода қувонтирмоқда.

11:08 30.06.2020
Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари карантиндан сўнг ўз вазифасини бажаришга киришди

Ф.Сидиқов 49 ёшда бўлиб, Исломободдан қайтгач, мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб жорий этилган қоидаларга кўра, икки ҳафталик карантинда бўлди.

21:25 29.06.2020
Халқаро ташкилотлар вакиллари Юқори Чирчиқ туманидаги Карантин маркази билан танишди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Карантин марказида бўлди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

20:54 25.06.2020
Француз компаниялари Ўзбекистонда қуёнчилик миллий моделини яратишда кўмаклашади

Айтиш жоиз, «Hypharm» ва «Hycole» концернлари 30 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, қуён гўшти етиштиришда етакчи Испания, Италия, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу компаниялар турли шароитларда етиштириш учун мослаштирилган “Hyplus” ва “Hycole” брендли гибрид наслли қуёнларни яратди.

18:46 25.06.2020
Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди

Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.

16:31 24.06.2020
Ўзбекистон — Чехия: Ҳамкорлик истиқболлари ва фаол муносабатлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Чехия Республикаси парламентининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳамда Чехия парламентининг Депутатлар палатаси Спикери ўринбосари Войтик Филип иштирокидаги биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

10:49 24.06.2020
Бенилюкс мамлакатларига ўзбек гилосининг дастлабки синов партияси етиб борди

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида "Top Cherry" (Фарғона вилояти) корхонаси ва "Sonneg" (Люксембург) компанияси билан ҳамкорлигида ўзбек гилосларини синов тариқасида етказиб бериш ташкил этилди. Бу ҳақда юртимиз дипломатик ваколатхонаси маълум қилди.

13:54 23.06.2020
Жанубий Корея COVID-19 га қарши кураш дастури доирасида Ўзбекистонга ёрдам ажратади

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бюроси бош директори Ким Пил Ву билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

09:09 23.06.2020