Наманганда Польша билан ҳамкорликда боғдорчилик қўшма корхонаси ташкил этилади

Бу келишувга Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмаги билан Kasansay Dry Fruits масъулияти чекланган жамияти ва Польшанинг Rolbank компанияси ўртасида ўтказилган видеомулоқот чоғида эришилди. Музокаралар якунига кўра, Косонсой туманида қўшма корхона ташкил этиладиган бўлди. У Наманган вилоятида Польша инвестицияси иштирокидаги илк корхона...

07:46 08.06.2020
B2Gold — Ўзбекистон тоғ-кон саноатидаги Канаданинг биринчи инвестори

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, Канаданинг B2Gold Corporation олтин қазиб чиқариш компанияси вице-президентлари Нейл Редер ва Том Гараган билан видеоконференция ўтказилди. Мазкур мулоқот мамлакат раҳбарияти томонидан геология соҳаси, жумладан, республикадаги истиқболли тармоқларга хориж инвестицияларини жалб этиш бўйича берилган топшириқларни бажариш...

23:22 06.06.2020
Хитой компанияси Ўзбекистондан 5 минг тонна гилос сотиб олади

Жумладан, Хитойнинг «Beijing Xinyu Yatong International Trade Co.Ltd» компанияси билан ўзбек гилосини Хитойга етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди. Хусусан, мазкур компания билан 5 минг тонна ҳажмдаги гилос етказиб бериш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

22:50 05.06.2020
Ўзбек ва француз депутатларининг онлайн мулоқотида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк йиғилишидаги маърузасида (2020 йил 21 январь) «халқаро парламентлараро алоқаларни тизимли равишда ривожлантириб бориш бундан кейин ҳам депутатлар ва сенаторларнинг доимий эътибор марказида бўлиши лозимлигини» алоҳида қайд этган эди.

11:14 05.06.2020
Беларусь президенти Бош вазир ва ҳукумат таркибини тайинлади

Янги Бош вазир 47 ёшда. У Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик рангига эга. Инглиз, араб, немис ва поляк тилларини билади.

20:00 04.06.2020
АҚШ ва Канадада «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акцияси давом этмоқда

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, АҚШ ва Канадада «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акцияси доирасида 60 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ йиғилган. Ушбу маблағлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

20:47 02.06.2020
Собиқ вазир элчи этиб тайинланди. У Бишкекка етиб борди

2020 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзахидов Бишкек шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

14:31 01.06.2020
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдам жўнатилди 

Коронавирус инфекциясига қарши кураш, шунингдек, мамлакатимизда Covid-19 тарқалиши олдини олиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами бугун Тошкентга етиб боради, деб хабар берди  «Дунё» АА.

13:02 01.06.2020
АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди

Бугун AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм Сардоба сув омбори ўпирилиши ортидан «Соғлом авлод учун» нодавлат хайрия жамғармасига зарур воситаларни топширди. Ушбу инсонпарварлик ёрдами табиий офатдан жабрланган оилаларга етказилади.

18:26 29.05.2020
“Angry Birds” асосчиси билан Ўзбекистонда стартап ҳаракатини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

“Angry Birds” асосчиси билан Ўзбекистонда стартап ҳаракатини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

16:22 28.05.2020
Фарғонада хитойлик ҳамкорлар билан тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси томонидан Хитойнинг “Henan GX-Mach Еnvironmental Technoloji Co.LTD” компанияси ва унинг мамлакатимиздаги ҳамкорлари иштирокида видеоконференция ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

15:53 26.05.2020
АҚШ Тараққиёт агентлиги COVID -19 пандемиясидан азият чеккан Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари учун 2 миллион доллар ажратади

АҚШ ҳукумати, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали, COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиёда муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

14:50 26.05.2020
Россия — Қозоғистон чегараси яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўпланишда давом этмоқда — расмий манбалар

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан, Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москва...

17:23 25.05.2020
Чартер рейсларни ташкил этишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади

Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун ташкил қилинаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Биз ижтимоий тармоқларда ватандошларимиз ва блогерларнинг ўзбекистонликларни Ватанимизга қайтариш жараёни ва натижаларидан норози бўлиб билдирган шарҳлари ва видеолавҳаларини кузатиб бормоқдамиз“ дейилади ТИВ хабарида.

17:16 25.05.2020
Жанубий Корея Ўзбекистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Корея Республикасидан умумий оғирлиги 2 тонна бўлган навбатдаги гуманитар ёрдам жалб этилди. Бу коронавирусга қарши халқаро ўзаро ҳамкорлик доирасида, шунингдек, мамлакатимизда Covid-19 тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилди, деб хабар берди “Дунё“...

13:42 23.05.2020
ЕХҲТ Доимий кенгаши мажлисида Ўзбекистондаги ислоҳотлар эътироф этилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Доимий кенгашининг видеоконференция шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида ташкилотнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи Жон МакГрегорнинг 2019-2020 йилларда Тошкентдаги ваколатхона фаолияти тўғрисидаги йиллик маърузаси тингланди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

22:54 21.05.2020
Ўзбекистонлик эпидемиологлар Хопкинс университети экспертлари билан онлайн мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва АҚШнинг Жонс Хопкинс университети Саломатлик хавфсизлиги маркази(CHS) экспертлари ўртасида онлайн-консультация бўлиб ўтди. Бу ҳақда юртимизнинг Вашингтондаги элчихонаси маълум қилди.

22:38 21.05.2020
Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олдириш аппаратини тақдим қилди

Туркия ҳукумати томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг 21 май куни Истанбулдан парвоз қилган махсус чартер рейси орқали Тошкентга етказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

21:10 21.05.2020
“Hyundai Engineering” ва ҳамюртларимиз Сирдарё вилоятига инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Hyundai Engineering” ва Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар кўмаги билан “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида 512 миллион 500 минг сўмдан (50 минг 595 доллар атрофида) ортиқ инсонпарварлик ёрдамини жалб қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

21:03 20.05.2020
Ўзбекистон Қирғизистонга иккинчи марта гуманитар ёрдам юборди

Ўш шаҳрида Ўзбекистондан Қирғизистонга иккинчи марта юборилган инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ушбу давлат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

18:08 20.05.2020