Икки давлат ёшларининг санъат фестивалига тўрт мингдан зиёд ёшлар жам бўлди

Анъанавий тарзда йўлга қўйилган фестивал бу йил кенг кўламлилиги билан фарқ қилиши алоҳида эътироф этилди.

16:44 20.01.2020
Буюк Британия парламентида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди

Буюк Британия парламентининг Лордлар палатасида “Буюк Британия ва Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

10:08 17.01.2020
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

17:23 14.01.2020
Наманганда бош мия соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиёти маҳаллий мутахассислар томонидан муваффақиятли бажарилди

Наманганда бош мия соҳасида юқори технологияли жарроҳлик амалиёти маҳаллий мутахассислар томонидан муваффақиятли бажарилди. Мазкур амалиётга республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали нейрожарроҳлик бўлимида қўл урилди.

11:02 13.01.2020
Германияга амалиёт ўташ учун борган Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. Консуллик бўлимига мурожаат қилиб, жияни Р.Х.нинг бахтсиз воқеа оқибатида фожеали ҳалок бўлганини хабар берган.

13:14 04.01.2020
Жадал ислоҳотлар самараси сурхондарёликлар ҳаётида ўз ифодасини топмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг ўзида Сурхондарё вилоятига уч маротаба ташриф буюрди. Бу, албатта, давлатимиз раҳбарининг Сурхон воҳаси, унинг меҳнаткаш одамларига бўлган юксак эътиборидан дарак беради.

16:52 30.12.2019
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Хаятсвиллда Silk Road Holiday Bazaar кўргазмаси ташкил этилди

АҚШнинг Мэриленд штати Хаятсвилль шаҳрида Silk Road Holiday Bazaar кўргазмаси ташкил этилди. Халқ амалий санъати намуналари, тўқимачилик ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ўрин олган ушбу ярмарка Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан Марказий Осиё мамлакатлари диаспора ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

18:02 26.12.2019
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди Озарбайжонда 2006 йилдан бери нашр этилиб келинадиган “Тарихий шахслар” журнали анъанавий равишда дунё раҳбарлари, жамоат ва сиёсий ҳаётдаги таниқли шахслар орасидан “Йил одами”ни аниқлайди.

16:34 26.12.2019
Ўзбек адабиёти бенгал тилида

Бенгал адабиёти деганда кўз олдимизда аввало Кази Назрул Ислом гавдаланади. Шоир Эркин Воҳидовнинг у кишига бағишлаб ёзган “Руҳлар исёни” шеъри бугунгача тилларда достон. Ушбу адабий кўприк бугун яна бир қадар жонланди, десак муболаға бўлмайди.

15:38 26.12.2019
Тошкентдаги иккита қабристондан олинган тупроқ Россия Қуролли кучлари бош ибодатхонасига топширилди

Айни пайтда Россия Федерациясида иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Қуролли кучлар бош ибодатхонаси қурилиши амалга оширилмоқда. Мазкур тарихий мемориал мажмуага турли мамлакатлардаги қабристонларда ҳоки сақланаётган фронтчиларнинг тупроғи жойлаштирилиши режалаштирилган.

13:48 26.12.2019
Хитойлик жарроҳларнинг беминнат ёрдами туфайли 103 ёшли ҳамюртимиз яна ёруғ дунёни кўриш бахтига мушарраф бўлди​ 

Ўзбекистонда шу йилнинг 22 ноябридан 11 декабригача “Ёрқин йўл” халқаро экспресс акцияси муваффақиятли ўтказилди. Зеро, унинг давомида Хитойдан келган шифокорлар ва мутахассислар катарактаси бор беморларни бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказди. Бутун мамлакат бўйича 450 дан зиёд аёллар, болалар ва ўрта ҳамда...

11:19 24.12.2019
Вашингтонда бошланган овоз бериш жараёнлари давом этмоқда

Бугун 22 декабрь куни эрталаб соат 8:00(Тошкент вақти билан 18:00)да мамлакатимизнинг Вашингтондаги Элчихонаси қошида ташкил этилган 12-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови учун овоз бериш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда юртимизнинг АҚШдаги дипломатик миссияси маълум қилди.

20:50 22.12.2019
АҚШ элчиси Навоийга ташриф буюрди

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Навоий вилоятига ташриф буюрди.

17:36 17.12.2019
Франциянинг Париж шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун муддатидан олдин сайлов ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг Франциянинг Париж шаҳридаги элчихонаси қошида 36-сонли сайлов участкаси ташкил этилган. Мазкур сайлов участкаси Тошкент шаҳридаги 140-сонли Дархон сайлов округига бириктирилган. Ушбу сайлов участкасида Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун муддатидан олдин овоз бериши учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

15:54 17.12.2019
Изланиш, ўрганиш, яратиш​

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги таҳлилий чиқиши Бош Қонунимиздан кўзланган мақсад ва амалий аҳамиятининг уч йил бурун бошланган тарихий босқичи — сифат жиҳатидан янгиланиш давримиз билан боғлиқликда тақдим этилганини илғамаслик мумкинмас.

13:25 17.12.2019
Токиода Ўзбекистонда яшаган япон олими Кюдзо Катога бағишланган кўргазма очилди

Жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари Японияда “Ўзбекистон ва Япония – Буюк Ипак йўлида“ халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

18:46 16.12.2019
Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 9:30 атрофида, Қарағанда вилоятидаги “Қарағанда-Балхаш” автомобиль йўлида қарама-қарши тўқнашув натижасида Ўзбекистон фуқароси И.Й. ҳалок бўлди, А.Й., В.К. ва Ҳ.А. жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган....

17:30 16.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Малайзияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация 2019 йил 19-21 декабрь кунлари Малайзияга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

15:19 16.12.2019
АҚШ ва Канадада нима гаплар? Ёхуд ҳамюртларимиз муддатидан олдин овоз бериш учун қарийб 4 минг километрдан етиб келишди

Куни кеча АҚШнинг Атланта шаҳри(Жоржия штати)да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларида муддатидан олдин овоз берилди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берди.

14:55 16.12.2019
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси АнДУда таълим дастурлари бўйича тақдимот ўтказди

Андижон давлат университетида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Education USA” маслаҳат маркази вакиллари ҳамкорлигида талабалар билан  АҚШда таҳсил олиш бўйича таълим дастурлари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

11:56 16.12.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019