Буюк Британиянинг Суррей университети битирувчиси давлат қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. 

16:15 19.09.2019
Самарқандда йирик туристик-рекреацион мажмуа қилишига старт берилди

Самарқанддаги туманлардан бирида кенг кўламли туристик-рекреацион комплекс қурилиши бошланди. Қурилишнинг бошланишига 18 сентябрь куни расмий старт берилди, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этишди. 

14:06 19.09.2019
Анқарада Тошкент деб аталувчи 12 та кўча бор, энди Тошкентда ҳам Анқара кўчаси пайдо бўлиши мумкин

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

14:01 18.09.2019
“TopGear”, “Вокруг Света”, “NationalGeographic” Ўзбекистоннинг туристик тарғиботига жалб қилинади

Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш ҳамда уларни дунёнинг машҳур телеканалларида намойиш қилиш мақсадида “TopGear”, “ВокругСвета”, “NationalGeographic” каби таниқли телеканал ва кўрсатувлар вакилларини юртимизга жалб қилиш режалаштирилмоқда.

10:26 18.09.2019
Швецияда  ўзбек диаспораси иштирокида махсус PR-акция ўтказилди

Швецияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз Стокгольм шаҳри марказидаги машҳур Дроттнинггатан майдонига тўпланишди. Майдонда Ўзбекистон филармонияси “Суғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқларимиз ижро этилиб, йиғилганлар рақсга чорланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

10:25 18.09.2019
Сайёҳларни қандай муаммолар қийнаяпти?!

Мақолани тайёрлаш чоғимда сайёҳлик агентликлари билан боғланиб, туристларни қийнаётган муаммоларни билмоқчи бўлдим. Бир нечта сайёҳлик агентликлари билан боғландим.

15:11 17.09.2019
Ёшлар иттифоқи томонидан раҳбарлик лавозимларига ўз номзодларини қўймоқчи бўлган ёшлар учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 24,6 фоизи “социал лифт”, яъни ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва масъулиятли лавозимларга тайинлаш, 13,4 фоизи ахборот технологиялар соҳасини ривожлантириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ҳамжамиятини яратиш...

15:09 16.09.2019
Гид Ўзбекистонда тунги туризмни ривожлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида экскурсион хизматларни ривожлантириш бўйича ташаббускор ишчи гуруҳининг таклифлари муҳокама қилинди. Айни чоғда унда Ўзбекистондаги гидлар билан боғлиқ муаммолар ва уларни ечиш йўллари ҳам атрофлича таҳлил этилди.

15:03 16.09.2019
Ўзбекистонда арбитражни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

2019 йил 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда арбитражнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

15:01 16.09.2019
Сенат қўмитасининг туризм масаласидаги мажлиси очиқ осмон остида ўтказилди​

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси Сирдарё бўйидаги  “Бархан” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2019 йилнинг...

14:44 16.09.2019
Тошкентда Марказий Осиёлик талабалар учун мўлжалланган университет ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус вазирлиги Шинхан университети (Корея Республикаси) билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

12:10 16.09.2019
Хоразмда “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилмоқда(фото)

Қадимий ва навқирон Хива яна бир нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказиляпти.

11:03 16.09.2019
Н.Хачатурян: “Кўп юртларда бўлганман, аммо сизнинг диёрингиз ва ширинсухан одамларингизни асло унутмайман!“

Қўқон шаҳри мезбонлик қилган Халқаро ҳунармандлар фестивали мезбону меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда. Буни улар билдираётган фикрлардан ҳам билиб олса бўлади. Қуйида шуларнинг айримлари билан танишиб ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

10:35 15.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросимидаги нутқи

Барчангизни ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтказилаётган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

21:13 14.09.2019
Инновацион ривожланиш вазири “Беларусь” юқори технологиялар парки раҳбари билан музокаралар олиб борди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 11 сентябрь куни “Беларусь” юқори технологиялар паркининг Кузатув кенгаши раиси Всеволод Янчевский бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

16:39 13.09.2019
Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси ишонч ёрлиғини топширди

2019 йилнинг 13 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

16:38 13.09.2019
Ромитанда “Узум ва анжир” фестивали бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 

16:36 13.09.2019
Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Бугунга қадар Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.

11:16 13.09.2019
Инновацион ривожланиш вазири “Беларусь” юқори технологиялар парки раҳбари билан музокаралар олиб борди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 11 сентябрь куни “Беларусь” юқори технологиялар паркининг Кузатув кенгаши раиси Всеволод Янчевский бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

09:07 12.09.2019
Ўзбекистон аэропорт ва вокзалларида сайёҳлар учун планшет ижараси йўлга қўйилди

Ўзбекистоннинг аэропорт ва вокзалларида чет эл фуқароларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида хизматлар сифатини ошириш, ахборот муҳитини такомиллаштириш, жумладан, сайёҳлик-ахборот пунктлари, туристик навигация тизимлари, йўналиш олиш белгилари ва бошқаларни ташкил этишга доир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда....

18:44 09.09.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019