Ташаббус-2018: Илғор тажрибалар майдони

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Ташаббус — 2018” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.

09:42 15.11.2018
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимиз солиқ тизимида қандай ўзгаришлар рўй беради? (Инфографика)

Хусусан, айрим солиқ турлари бекор қилинса, баъзилари бўйича енгилликлар яратилади. Бу, албатта, аҳоли даромадлари яхшиланиши, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда қўл келади.

09:22 14.11.2018
Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

​Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг қарори

08:59 14.11.2018
Қуйи Чирчиқда “Ёшлар — келажагимиз” номли шаҳарча ташкил этилди (Фоторепортаж)

Ўрганишларда мутахассислар ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва турмуш шароитидан келиб чиқиб, маҳаллаларга ташхис қўйишди. Натижада 13 та маҳалла “оғир”, 18 таси “қониқарсиз” ва 6 та маҳалла “қониқарли” деб баҳоланди.

12:43 13.11.2018
II Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

Ҳафталик Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

18:19 12.11.2018
Ер ажратиб беришни ваъда қилиб, пора олаётган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти Шовот тумани “Янги турмуш” МФЙда яшовчи Музаффар Қурязов эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида эди. Унинг ушбу режасидан бохабар бўлган Қиёт қишлоғилик Равшан Ортиқов туман архитектура ва қурилиш бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали унга 600 квадрат метр ер майдонини...

15:15 12.11.2018
Гендер масаласи масъулият билан ёндашишни тақозо этади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг гендер масалалари бўйича махсус вакили Мелани Вервир бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

17:34 07.11.2018
Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг қарори

09:46 07.11.2018
АТ Халқ банки сармоялари ҳисобига 6 040 та янги иш ўринлари яратилади

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

20:22 05.11.2018
Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилнинг якунлари ва 2019 йил учун асосий прогнозлар муҳокамасига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилнинг кутилаётган якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, Давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

19:04 05.11.2018
Ривожланишни истамаган тадбиркор эмас

2018 йил 22 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 850-сон қарори эълон қилинган эди. Очиғи бу кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларида жамоатчилик томонидан энг кўп муҳокама этилган мавзулардан бирига айланди.

14:34 05.11.2018
“Фаришта инвесторлар” кимлар?

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ва энг асосийси, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида Тошкент Халқаро Вестминстер университетида “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди.

12:27 05.11.2018
Хоразмда 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида солиқ тўловчиларнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида ўтказилаётган қўшма тадбирлар маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришга, қўшимча манбаларни аниқлашга хизмат қилмоқда.

15:53 03.11.2018
Энди қайси йўналишда фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил эт​иши шарт?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 850-сон қарори билан хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

14:27 03.11.2018
Насер Бушерит: «Жазоир ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар доимо ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланиб келган»

Ўзбекистон бугун дунёнинг барча давлати билан дўстона ва яқин ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат юритмоқда. Бундай дипломатия мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори янада ошиши ва икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим ўрин тутяпти.

14:03 02.11.2018
Ноқонуний қассобхона фаолиятига чек қўйилди

Тошкент вилоятида яшовчи шахс Олмазор туманидаги хусусий уйда чорва молларини сўйиш бўйича ноқонуний иш олиб борган.

12:58 02.11.2018
Андижонда 168 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарзлари мол-мулк ҳисобидан ундирилди

Андижон вилоятининг Бўз туманида фаолият юритувчи “Бунёдкор мадад ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган 204 млн. 966 минг сўмлик солиқ қарзини ундириш мақсадида хатланган “HOWO” русумли юк автотранспорт воситаси аукцион орқали 379 млн. 714 минг...

19:05 01.11.2018
Андижонда давлат бюджетига 62 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча маблағ ундирилди

Андижон вилоятида жорий йилнинг 9 ойи давомида солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказилган камерал назорат натижасида давлат бюджетига қўшимча 62 млрд. 314 млн. сўм солиқ ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 21 млрд. 699 млн. сўмлик бошқа мажбурий тўловлар ундирилди.

14:50 31.10.2018
1295 киши маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Фуқаролар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ўзининг ва жамоатчиликнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан йўллаётган мурожаатлари жойларда йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилмоқда.

12:02 30.10.2018

Кўп ўқилганлар