Газ соҳасидаги монополистнинг 188 млрд.сўмлик ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган назорат ишлари доирасида, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига қарашли минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 2018 йил ва 2019 йилнинг 1 чорагида тадбиркорлик субъектларига табиий газ етказиб бериш борасидаги фаолияти ўрганилди. 

11:45 07.10.2019
​Доллар курси, ниҳоят, пасайди

Марказий банк хабарига кўра, 8 октябрдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 9433,34 сўмни ташкил этади. Бу ўтган ҳафтадаги қийматдан 13,31 сўм арзондир. 

11:42 07.10.2019
Пахта мавсумининг навбатдаги автомобиллари ҳам ўз эгаларига топширилди

Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан пахтакорларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, мавсумда жонбозлик кўрсатаётган пахтакорларга автомобиль топшириш тадбирлари кундан-кунга қулоч ёймоқда.

11:28 07.10.2019
“Султана”: “Ўзбекистонда бюджети 20 миллион доллар бўлган тарихий сериал суратга олинади 

Ўзбекистонда “Султана” номли тарихий телесериални суратга олиш ишлари бошланади. Лойиҳани МДҲдаги энг йирик телевизион контент ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Стар Медиа” кинокомпанияси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “Стар Медиа” асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин билан бўлиб...

11:26 07.10.2019
Фарғона шаҳрида 40 миллиард 356 миллион сўмлик спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Икки йил давомида қуриб битказилган ушбу янги спорт кошонасида якка курашлар турларига ихтисослаштирилган 4 та зал ва 4 минг ўринли катта арена барпо этилган. Эндиликда бу ерда ўғил-қизлар кураш, гимнастика, бокс, миллий кураш, карате, дзюдо, самбо каби 20 га яқин...

10:34 07.10.2019
Сайёр қабул шарофати билан ёш тадбиркор Шофирконда йирик лойиҳани амалга оширди

Бухоро вилояти ҳокимининг 2018 йилда ўтказган сайёр қабулларидан бирига шофирконлик ёш тадбиркор Камолиддин Қаюмов катта умид билан борган, пировардида ишонч билан ортга қайтганди.

09:07 07.10.2019
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ КЕНГАШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ КЕНГАШИ ҚЎШМА ҚАРОРИ

20:04 05.10.2019
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – давр талаби

Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. БМТ ҳам бугун озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини таъкидлаяпти. Зеро, идеал ҳолатда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари барчани озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаш...

15:15 05.10.2019
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги барқарорлик – аҳолининг ҳаётдан рози бўлишини таъминловчи муҳим омил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. 

15:05 05.10.2019
Ректор “Меҳробдан чаён” романини инглиз тилига таржима қилди

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов адиб таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.

15:03 05.10.2019
​Ўзбекистон банклари ўтказмалар ва иш ҳақининг кечиктирилиши учун жаримага тортилади

Ўзбекистон Марказий банки мижозларга хизмат кўрсатишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун молиявий корхоналарни жаримага сола бошлайди.

10:08 05.10.2019
Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Уни навбатда турмасдан, уйда туриб сотиб олиш ҳам мумкин

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

17:47 04.10.2019
Тошкентда “HOWO” русумли юк автомобили ёниб кетди

2019 йилнинг 3 октябрь куни соат 19 дан 50 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, “Ибн Сино” маҳалласи, ТХАЙ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “HOWO” юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

17:45 04.10.2019
Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Мазкур чемпионат Халқаро Шахмат академияси биносида ўтказилади. “Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати”да республикамизнинг барча ҳудудидан 48 иштирокчи қатнашишмоқда.

15:23 04.10.2019
"Тонировка"га рухсат олишда воситачиларнинг хизматларидан фойдаланмаган маъқул

2 октябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг май ойида 46 ёшли Шавкат Р. 34 ёшли Абдурасул Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтиб, автомобиль учун тонировкага рухсат ва "чиройли" давлат рақами олиб...

12:10 04.10.2019
Ота-оналар йиғилиши мактабнинг собиқ ўқувчиси ташаббуси билан ташкил этилди

Боёвут туманининг Мингтерак қишлоғидаги 49-мактабда ота-оналар иштирокида ўтказилган “Баркамол авлод тарбиясида мактаб, маҳалла ва ота-оналарнинг роли" мавзуидаги мулоқот ташкилотчиси бу гал одатдагидек мактаб раҳбарияти бўлмади.

10:29 04.10.2019
Ноннинг нархи ўзгармайди

Инсон учун яратилган энг улуғ неъматлардан бири нондир. Айрим неъматларни бир ҳафта ёки бир ой истеъмол қилмай юриш мумкин. Лекин нонсиз яшашни тасаввур этиш қийин. Нон –халқимиз учун энг азиз ва дастурхонидан узилмайдиган маҳсулот.

10:27 04.10.2019
Марказий банк устав капиталини амалдаги 2 млрд. сўмдан 1 триллион сўмгача ошириш назарда тутилмоқда

Шу кунларда жойларда сенаторлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган тадбирларда ҳам шу ҳақида сўз юритилмоқда.

21:17 03.10.2019
Маълумотнома учун пахта теримига чиқиш шартини қўйган маҳалла раиси қарийб 7 млн. сўм жарима тўлади

Пахта терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

16:25 03.10.2019
Ғалла харид нархлари ўзгарадими? Қуйи палатада  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси ҳар тарафлама ўрганилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер бошчилигида сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, қўмиталар раислари ва депутатлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши мурожаатномаси юзасидан қуйи палатада йиғилиш ўтказилди. 

14:26 03.10.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019