Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти банк тизимидаги ислоҳотлар билан танишди

2020 йил 2 ноябрь куни Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов мамлакатимиз Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

12:31 03.11.2020
Яширин иқтисодиёт: унга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир

Мамлакатимизда пул-кредит, валюта, солиқ ва ташқи савдо сиёсати соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш долзарб вазифалардан саналади. Шу боис кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

12:28 03.11.2020
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти таркибида тармоқлар улуши қандай бўлди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 408,3 трлн. сўмни ташкил этди.

11:53 03.11.2020
«Дангал отахон ёхуд дислокация машмашаси» қандай юз берганди? — вазиятга ойдинлик киритилди

"Видео лавҳада акс этган ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Ахмедов томонидан Шайхонтоҳур тумани ҳудудида «ВАЗ-2106» русумли, 01 Т 446 ОА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги аниқланган...

10:48 03.11.2020
Чустдаги тўртта кичик саноат зонасида 3,5 мингта иш ўрни яратилади

Наманган вилоятида тадбиркорлик соҳаси учун кенг имкониятлар майдони бўлган 70 та кичик саноат зонаси фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда улардан 24 тасида ишлар бошлаб юборилган. КСЗларнинг кўпчилиги туманларда ташкил этилмоқда. Кеча Чуст туманида 66 та лойиҳани ўз ичига олган 4...

10:31 03.11.2020
ЎзЛиДеП фракцияси: Жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечим топиш қийин

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференсалоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

19:36 02.11.2020
Кредит чиқартириб бериш учун 15 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

Сурхондарё вилоятида кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

17:37 02.11.2020
Сурхондарёда 10 минг долларни ноқонуний муомалага киритган фуқаро ушланди

Сурхондарё вилоятида 10 000 АҚШ долларини ноқонуний равишда муомалага киритган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

17:35 02.11.2020
Аризасини қайтариб олиш эвазига 10 млн сўм олган товламачи ушланди

Хоразм вилоятида шикоят аризасини қайтариб олиш эвазига 10 млн сўм олган товламачи фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

17:23 02.11.2020
“Remdesivir”ни дорихонадан ташқарида ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланди

Тошкент вилоятида “Remdesivir” дори воситасини дорихонадан ташқарида ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

16:43 02.11.2020
Кислород баллонлари ва иситиш қозонларини хавфсиз ишлатиш бўйича муҳим тушунтиришлар берилди

Бугун Урганч шаҳрида Хоразм вилоятидаги даволаш муассасаларида кислород баллонлари ва иситиш қозонларини хавфсиз ишлатиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда соҳага масъул мутасаддилар иштирок этди. Тадбирда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рахматуллаев ўз маъруза қилди. 

16:16 02.11.2020
Қишда Европада парвозлар сони 75 фоизгача қисқариб кетиши мумкин

Европада келаётган қиш мавсумида авиаташувлар ҳажми одатдаги даражанинг бор-йўғи 25 фоизини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Ryanair авиакомпанияси бош директори Майкл О'Лири айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бу Covid-19 пандемияси қандай ривожланиши билан боғлиқ экан, деб ёзади Рейтерс.

16:08 02.11.2020
Магистраль газ қувурлари ҳимоя зонасида жами 2 425 та ноқонуний қурилма мавжудлиги аниқланган — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Бугунги кунда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тегишли вазирлик, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда табиий газ қувурлари тизимининг ҳолатини яхшилаш, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан қатор ишларни амалга ошириб келяпти.

15:32 02.11.2020
Ширкатлар нега қулоғигача қарзга ботди?

Маълумотларда, аҳоли турар-жойларини 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун «Манзилли дастур» шакллантирилган. Унга кўра, 18 та кўп қаватли биноларни жорий ва мукаммал таъмирлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотекабанк», «Ҳамкорбанк», «Холс банк» каби молия ташкилотларининг 904,0 млн.сўм маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган эди. Бироқ,...

14:56 02.11.2020
1 сотих ердан бир йилда 30 миллион сўм қўшимча даромад олиш мумкин

Андижон вилоятининг Андижон ва Асака туманларида томорқадан фойдаланишнинг ҳадисини олганлар истиқомат қиладилар. Улар мўъжазгина ҳовлисидаги ҳар бир қарич еридан бир йилда тўрт марта ҳосил олмаса, ҳисобмас. Қолаверса, даромад топишнинг ҳали синалмаган усулларини қўллаб кўриш уларнинг одатий холига айланган. Ана шулардан...

14:10 02.11.2020
13 яшар бола: Дадам ичиб олганликлари учун автомашина бошқаришга мажбур бўлдим

Сурхондарё вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан «Нексия» русумли автомобиль тўхтатилганда, уни 13 ёшли бола бошқариб кетаётгани аниқланди. Вояга етмаган шахсдан бунинг сабаби сўралганда, отаси ичиб олганлиги учун автомобилни ҳайдашга мажбур бўлганини маълум қилди. 

14:00 02.11.2020
Беш ташаббус доирасида мактаблар учун 1,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига китоблар ва спорт жиҳозлари харид қилинди — Ф.УМАРОВ

Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Беш ташаббус ҳафталиги»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Байрамона руҳда кечган тадбир аввалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Фарҳод Умаров сўз олиб, давлатимиз раҳбари томонидан ўртага ташланган бешта ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар хусусида қисқача тўхталди.

13:50 02.11.2020
Бир танишим оилавий сирларимни қасддан тарқатмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилишим лозим? Бу каби ҳаракатлар учун жавобгарлик мавжудми?

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш — 8 млн 920 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

13:07 02.11.2020
Беш марранинг старт нуқталари

Республикамиз Президенти томонидан илгари сурилиб, бугун турли ҳудудларда амалга оширилаётган беш ташаббуснинг мазмун-моҳияти, ёшларимиз истиқболининг бешта муҳим таянч нуқтаси қамраб олинган. Айнан шу нуқталардан уларнинг энг эзгу орзулари рўёбига старт берилади.

12:54 02.11.2020
Божхонадан 60 дона телевизорни ноқонуний олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.

12:01 02.11.2020