Жиззахда эркин туристик зона учун 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди ва унга кўра, Жиззах вилоятининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади.

14:13 02.12.2020
Туркияда коронавирус сабаб янги чекловлар жорий этилмоқда

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилишича, 2020 йил 1 декабрь соат 21:00 дан пандемия билан боғлиқ қуйидаги янги чекловлар кучга киради

18:51 01.12.2020
Тошкент-Қўқон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Йўловчилар учун яна бир қулайлик

17:11 28.11.2020
Фарғонада вагон кузатувчиси фирибгарлик устида ушланди

«Тошкент-Андижон» йўналишидаги поезднинг вагон кузатувчиси фирибгарлик устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

10:05 25.11.2020
Замонавий техникалар сони яна иккитага кўпайди

Тошкент марказий вокзалида тақдимоти ўтказилган, темир йўлларни созлашда ишлатиладиган замонавий техникалар ҳам айнан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

17:11 24.11.2020
Йўловчилар диққатига!

Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида ҳаракатланиб, йўловчиларнинг узоғини яқин қилиб келаётган 92/91-сонли ҳамда 94/93-сонли йўловчи поездлари ҳаракатида ўзгариш бўлмоқда.

18:28 23.11.2020
«Афросиёб» замонавий поезди рейслари сони яна биттага кўпаяди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764/763-сонли «Афросиёб» электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилмоқда. Ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини...

15:16 11.11.2020
Фуқаро темир йўл ёнида ухлаб қолганлиги сабабли Тошкентга кетаётган поезд  ушланиб қолди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 18:35да Хоразм вилояти ИИБ ТХТБга, “Урганч” локомотив депоси навбатчиси Ш.М. телефон орқали “Боғот-Хазорасп” темир йўлининг 357-км 3-тўсиқда темир йўлнинг ёнида номаълум шахс ётганлиги сабабли “Хива-Урганч-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди шошилинч тўхтаганлиги тўғрисида хабар берди

20:38 09.11.2020
Юртимиз орқали олиб ўтиб кетилаётган қарийб 172,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» темир йўл чегара-божхона пости ходимлари  Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни республикамиз ҳудудидан қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.

16:21 05.11.2020
Нуробод туманида поезд йўлига тош қўйган мактаб ўқувчиси аниқланди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига «Қарши — Самарқанд — Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Улус-Гумбаз» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган вақтида темир йўл изига тош қўйилганлиги аниқланган.

09:39 04.11.2020
Голландияда метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, Китнинг Думига осилиб қолди

Голландиянинг Роттердам ва Спейкениссе шаҳарлари ўртасидаги қатнайдиган метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, 10 метр баландликда осилиб қолди. Уни каналга қулаб тушишидан кит думлари шаклида ясалган улкан ҳайкалтарошлик намунаси сақлаб қолди, деб хабар берди Dutch News.

18:42 02.11.2020
Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи Ватанга қайтарилди — ТИВ

"Махсус комиссия қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг биргаликдаги фаолияти натижасида 2020 йилнинг 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер рейслари билан Ватанга қайтарилди.

11:27 29.10.2020
Яқин кунларда Россиядан 8,5 минг фуқаро поездларда олиб келинади

Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Волжский – Тошкент йўналишида поездлар сони тўққизтага етказилиб, жорий йил октябрь охири ва ноябрь бошида 8,5 мингга яқин ўзбекистонликни олиб келиш режалаштирилмоқда.

11:44 22.10.2020
Сергели метро йўналишида синов поезди ўз ҳаракатини амалга оширди

Бугун, 16 октябрда Тошкент метрополитенининг мавжуд «Олмазор» станциясидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнгги — «Қипчоқ» станциясигача тест режимида поезд ўз ҳаракатини амалга ошириб, устки пўлат изларининг тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

22:14 16.10.2020
Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поездининг темир йўл изига тош бўлаги қўйиб қўйган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ТБ навбатчилик қисмига Транспортда ХТББ ЙПКБ ходими лейтенант У. М. телефон орқали 759-сонли «Қарши — Самарқанд — Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» юқори тез юрар йўловчи поезди «Гумбаз-Мароқанд» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган...

17:25 16.10.2020
Жаслиққача қўшимча поездлар қатнови ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил октябрь ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.

16:25 14.10.2020
Водийда юк машинаси ва йўловчи поезди иштирокида ЙТҲ рўй берди. Ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди

Қайд этилишича, ГАЗ-53 русумли юк машинанинг Т.С. исмли ҳайдовчиси темир йўл кесишмасида ҳаракатланишнинг амалдаги қоидаларини бузади. Натижада у ёпиқ тўсиқ (шлагбаум)ни четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, Тошкент — Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №62-сонли йўловчи поезди билан урилиши оқибатида автоҳалокат юз берди.

12:56 14.10.2020
Россия — Ўзбекистон махсус поездларига электрон чипталар сотилмоқда

Коронавирус пандемияси даврида Россия Федерацияси ҳудудида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида 15, 18, 22, 25, 28 октябрь ҳамда 1, 2 ноябрь кунлари Волжский–Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади.

09:36 14.10.2020
Россиядан ватандошларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари белгиланди

Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди. Поездлар Волгоград вилоятидаги «Волжский» станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади, деб хабар берди «Дунё»...

11:50 13.10.2020
Баҳор якшанбаси

Уч яшар ўғлим иссиқ нон ейман деб хархаша қила бошлади. Уни ҳадеганда тинчлантира олмас, у дақиқа сайин баттар инжиқлик қилар, қўлига қайси нон бўлагини бермай, уни «иссиқ эмаскан» деб дастурхонга улоқтирарди.

12:05 08.10.2020