Байрамга энг яхши совға ​

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳаси  доирасида мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан пойтахтдан йўлга чиққан “Китоблар карвони” Наманганга ҳам етиб келди. Бир гуруҳ китоб ихлосмандлари турли адабиётлардан иборат “Президент совғаси”ни  тантанали кутиб олдилар.  

17:11 22.08.2019
Жиззахда бир қизнинг ўлимига сабаб бўлган аттракцион тўлиқ битмаган ҳолда олиб келиб ўрнатилган — Давлат қўмитаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда хавфсизлик чоралари: муаммо ва ечимлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

14:12 22.08.2019
Болаларни эмлаш пулликми?!

Ушбу савол ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида учраб турадиган энг долзарб саволлардан бири ҳисобланади. Болаларда фақат “Гепатит А” (халқ тилида “сариқ касаллиги”) дан ташқари барча касалликларга қарши эмлаш мутлақо бепул, хавфсиз ва қулай, деб ёзади ЎзА.

11:16 22.08.2019
Ўзбек ёзувчисининг асари АҚШда нашр қилинди

Ўзбек ёзувчиси Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи АҚШнинг нуфузли “Mazda Publishers” нашриёти томонидан инглиз тилида китоб ҳолида чоп этилди ҳамда айни пайтда ҳам АҚШда, ҳам халқаро “Amazon” интернет савдо майдончасида ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

10:42 22.08.2019
“Окс Искандарияси қаерда - Эски Термиздами, Ой-хонумдами ёки Кампиртепада?”

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24-25 август кунлари Термиз шаҳрида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталиги доирасида “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси“ номли халқаро археологик форум ўтказилади.

10:31 22.08.2019
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

09:59 21.08.2019
Шавкат Мирзиёев: Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин

Президентнинг ўтган йилги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида ҳукуматнинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури қабул қилинган. Унда 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

18:11 20.08.2019
Ўзбекистонда келгуси йилдан бошлаб халқаро телеканал ўз фаолиятини бошлайди

Ҳукумат хорижлик туристлар учун дастурлар тайёрлайдиган халқаро телеканал яратиш топшириғини берди. У бир неча хориж тилларида эфирга чиқади.

14:52 20.08.2019
Мини-футбол бўйича IV Халқаро Хайрия турнири қачон бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар пресс-клуби”да Мини-футбол бўйича навбатдаги IV Халқаро Хайрия турнири олдидан матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Халқаро хайрия турнири Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Mehrli qoʻllar” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва...

14:24 20.08.2019
ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази қандай фаолият юритмоқда?

2019 йил 20 август куни Миллий матбуот марказида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

14:15 20.08.2019
Мўйноқда 5,7 миллиард сўмлик ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт зали қурилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани марказида 18х36 ўлчамдаги замонавий спорт зали ҳамда 25х11 ўлчамдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

11:12 20.08.2019
Миллионларга сотилган лойиҳа ёхуд бошланмасдан тугаган кинофильм

“Самарқанд шаҳрида илк маротаба 7 ёшдан 70 ёшгача ўткир сюжетли “Қабр” фильмига кинокас­тинг! Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг!

10:40 20.08.2019
Сирдарё вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули одатдагидан бошқача форматда ўтказилди

Сайхунобод тумани “Бахмалсой” маҳалласидаги Ойдин йўл қишлоғида Сирдарё вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг расмий сайти хабар берди.

16:16 19.08.2019
ЮНЕСКО раҳбари Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширади ва “Шарқ тароналари”  очилишида иштирок этади

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширади. Сафар чоғида у 26 август куни Самарқандда маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича конференцияда иштирок этади ва Ўзбекистон Президенти билан биргаликда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини очиб беради.

15:30 19.08.2019
Исҳоқхон Ибрат ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда. Тасвирга олиш ишлари Миср ва Ҳиндистонда ҳам бўлиб ўтади

“Исҳоқхон Ибрат”...  Таниқли режиссёр, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Қосимов томонидан суратга олинаётган  “Исҳоқхон Ибрат” бадиий фильми Туркистон халқининг ифтихорига айланган буюк зотнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. 

14:22 19.08.2019
Ўзбекистон ва Афғонистон: Муштарак мақсадлар ва дўстлик ришталари

19 август куни Афғонистон Ислом Республикаси давлат мустақиллигининг юз йиллигини нишонлайди.

10:32 19.08.2019
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги депутатликка номзодлар билан махфий суҳбат ўтказилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда депутатликка, маҳаллий кенгашларга раисликка номзодлар билан махфий тарзда суҳбат ўтказилгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

09:05 19.08.2019
Мамлакатимиз бўйлаб Гимнастрада спорт фестивалига старт берилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йил 20 — 28 август кунлари давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида уй бекалари ва қизларнинг Гимнастрада спорт фестивали ўтказилади.

19:21 18.08.2019
Қ.Дўстмуҳамедова: “АҚШда “Тановар” ва “Буюк ипак йўли” ансамбллари тузилди”

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Вашингтонда ўзбек рақс санъатини ўрганиш бўйича уч кунлик дастур ташкил этилди. Унда 10 та штатдан ўзбек халқи тарихи, маданияти ва кўп асрлик қадриятларига қизиқувчи йигирмага яқин тингловчи иштирок этди.

14:39 16.08.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019