Коронавирус туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон футбол терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида шу йил 31 март куни ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви коронавирус туфайли бекор қилинди.

12:07 16.03.2020
Спортчи эҳтиётсизлик қилганми? Ҳасанбой Раҳимов иши юзасидан расмий баёнот берилди

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг маълум қилишича, Ҳасанбой Раҳимов соғлиғида юзага келган муаммо сабаб шифокор тавсиясига кўра дори воситаси қабул қилган.

22:41 07.03.2020
Эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов қонидан допинг топилгани учун Олимпиада лицензиясидан маҳрум қилинди

Манбага кўра, Халқаро синов агентлиги ( International Testing Agency) спортчининг қонида тақиқланган моддалар мавжудлигини аниқлаган ва спортчи халқаро мусобақалардан четлатилган.

17:17 20.02.2020
Марказий Осиё тарихида Чемпионлар лигаси кубоги биринчи бўлиб Ўзбекистонга олиб келинади

УЕФА ва Pepsi Uzbekistan Марказий Осиё тарихида Европа Чемпионлар лигаси кубоги биринчи бўлиб Тошкентга олиб келинишини маълум қилди, деб ёзади Газета.уз. “Шалпангқулоқ” кубок 22-23 февраль кунлари “Анҳор.Локомотив” парки ҳудудидаги Axelon картинг-клубида кўргазмага қўйилади.

18:43 19.02.2020
Россия терма жамоаси футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатидан четлаштирилдими?

BeIN SPORTS телеканали ўзининг Twitter саҳифасида Бутунжаҳон допингга қарши курашиш агентлиги(WADA) Россия миллий терма жамоасини 2022 йил Катарда футбол бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан четлаштирганини маълум қилди.

18:13 05.02.2020
Муроджон Аҳмадалиев янги тарих яратишига роппа-роса бир ҳафта қолди

30 январь куни 12 раундли беллашувда амалдаги чемпион Дэниэл Роман ва IBF (International Boxing Federation World Super Bantam Title) ва WBA (World Boxing Association Super World Super Bantam Title) унвонларига даъвогар Муроджон Аҳмадалиев учрашади.

18:31 23.01.2020
Кураш бўйича ўзбекистонлик Осиё ўйинлари чемпиони допинг сабаб 4 йилга четлатилди

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулнор Сулаймонова тўрт йил муддатга спортга оид фаолиятдан четлатилди, дея хабар қилмоқда “Olamsport”.

16:43 16.12.2019
Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат вакилларидан 300 делегат иштирок этган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

14:21 03.12.2019
Равшан Эрматов ФИФА ҳакамлиги фаолиятини расман якунлади

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. У учта мундиалда 11 та баҳсга ҳакамлик қилган.

10:30 27.11.2019
Халқаро талаблар даражасида таъмирланган Республика велотрек ўқув-машқ маркази тантанали очилди

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган Республика велотрек ўқув-машқ марказида ушбу спорт тури бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

23:19 15.11.2019
21 нафар самбочиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади

8-10 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.

15:18 08.11.2019
Поплик армрестлингчи қизнинг олтин медали бирйўла иккитага кўпайди

Суратдаги бутун кучини билагига жамлаб, рақибини шошириб қўйган қизни танийсизми? У армрестлинг (қўлда куч синашиш)устаси, Наманган вилоятининг Поп туманида таваллуд топган 16 ёшли Назокат Солиева бўлади. Айни йўналишда йигитлардан қолишмайдиган қишлоқ қизи куч ва маҳоратини кўплаб нуфузли мусобақаларда синовдан ўтказиб,...

11:42 05.11.2019
Дзюдо: ёшларимиз Африка қитъасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

12-24 октябрь кунлари Марокаш давлати пойтахти Марокаш шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

16:16 12.10.2019
Оксана Чусовитина ўзининг Гиннес рекордлар китобидаги рекордини янгилайдиган бўлди

Спорт гимнастикаси бўйича етти карра олимпиада ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

14:59 10.10.2019
Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Уни навбатда турмасдан, уйда туриб сотиб олиш ҳам мумкин

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

17:47 04.10.2019
Жаҳон чемпионига янги хонадон совға қилинди

Жорий йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари ўртасида бокс бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз биринчи ўринни қўлга киритгани муҳим воқеа бўлди.

16:34 04.10.2019
Бокс бўйича жаҳон чемпиони - Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси 

Спорт – соғлом турмуш кафолати. Шу билан бирга у инсонни элга танитади. Мамлакатимиз спортчиларини дунё ареналарида юқори натижаларни қўлга киритаётганликлари эса барчамизни фахрлантиради.

16:32 04.10.2019
Боксчи Дилшодбек Рўзметов “Спарк” автомобили билан мукофотланди

2019 йилнинг 7-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида хоразмлик чарм қўлқоп устаси Дилшодбек Рўзметов кумуш медал соҳиби бўлган эди. Президентимиз Фармонига биноан Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медали, шунингдек пул мукофоти ва “Gentra” автомобили...

16:15 03.10.2019
Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Сурхондар вилояти ҳокими томонидан 200 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди

Термиздаги Ёшлар марказида шу йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг “Энг яхши спортчиси” деб топилган Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов томонидан 200 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

13:51 03.10.2019