Ўзбек — Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди

Инновацион ривожланиш вазирлигида ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегацияси қабул қилинди. Делегация аъзолари қаторидаги Анъанавий хитой тиббиёти миллий ассоциацияси раҳбари Ванг Сиженг, Хитой Фанлар академиясининг Марказий...

16:44 05.11.2019
Ўзбекистонлик ректор глобал конфедерация ижро қўмитасига аъзо бўлди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари ассоциациялари Глобал конфедерацияси (GCHERA) Ижро қўмитасига аъзо сифатида қабул қилинди.

14:29 05.11.2019
Ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” олимпиадаси бошланди

Кеча, 4 ноябрь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” фани олимпиасиданинг республика босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.

12:11 05.11.2019
Покистонда Н​аманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади​

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон – Покистон савдо ва маданият маркази делегацияси Наманган вилоятига келди.

10:05 05.11.2019
Зўравонлик экстремизмига қарши курашиш бўйича АҚШ тажрибаси ўрганилмоқда

Шу кунларда мамлакатимиз делегацияси АҚШда бўлиб турибди.

15:22 04.11.2019
Ўзбекистондан Хитойга авиарейслар дунёдаги энг катта аэропортга кўчирилади. Рейслар ҳафтасига 15тагача оширилади

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

14:33 04.11.2019
Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари мулоқот ўтказди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

09:24 04.11.2019
Намангандаги ёпиқ сув ҳавзаларида кореяликлар билан ҳамкорликда форель балиғи етиштирилади

“Наманган балиқсаноат” МЧЖ ҳамда вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликлари раҳбарларидан иборат делегация икки ҳафта давомида Корея Республикасининг турли провинцияларида бўлиб, карп, камбала, форель сингари балиқ турларини интенсив етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг замонавий технологиялари, балиқларни маҳаллийлаштириш усуллари, сув ҳавзалари қуришнинг тежамкор...

11:30 01.11.2019
Қурилиш вазирлиги моддий-техник базаси талаб даражасида эмас. Бу нималарга тўсқинлик қиляпти?

Қурилиш вазирлиги моддий-техник базасининг талаб даражасида эмаслиги қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилишига, жойлардаги қурилиш бошқармалари ва бўлинмаларининг фаолиятини самарали ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.

16:32 30.10.2019
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Ўзбекистонга келади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев бугун Марказий Осиёга икки кунлик ташрифини бошлайди. У сафар чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга боради. Бу ҳақда ТАСС РФ ХК маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

14:46 30.10.2019
Tbilisi Silk Road Forum: Янги Ипак йўли мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 

Грузияда ўтказилган “Tbilisi Silk Road Forum” халқаро тадбирида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

14:00 30.10.2019
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳри йўллари инфратузилмасини яхшилаш бўйича инвестиция киритмоқчи

Бирлашган Араб амирликларининг Абу-Даби тараққиёт жамғармаси делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

13:53 30.10.2019
Миллати афғон бўлган Буюк Британиялик шифокор-инвесторлар нега Навоий вилоятини танлашди?

Буюк Британияда фаолият юритиб келаётган нуфузли шифокор-инвесторлардан иборат делегация Навоий шаҳридаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.

13:52 30.10.2019
Хитой компаниялари Наманганда яна қандай лойиҳаларда иштирок этиш ниятида?

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар томонидан ташкил этилиб, вилоятда фаолият олиб бораётган “Namangan Qianxing Invesment” хорижий корхонаси делегациясини қабул қилди.

09:52 30.10.2019
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

21:40 29.10.2019
Япония фонди Бухоро давлат тиббиёт институти билан ҳамкорлик қилади

Япониянинг “Япония — Ўзбекистон Буюк Ипак йўли фонди” (“The Japan Uzbekistan Silk Road Foundation” (JUSRF)нинг раиси Масафуми Ясутоми бошчилигидаги делегацияси Бухоро давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди.

14:15 29.10.2019
Халифа университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Тошкент давлат техника университети делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жойлашган Халифа университетига ташриф буюрди.

12:15 29.10.2019
Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) га аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди.

11:41 29.10.2019
Саудия Арабистони компанияси Бухорода муқобил энергия ишлаб чиқариш технологиясини қўллаш мақсадида махсус лойиҳа ишлаб чиқди

Гап Саудия Aрабистонида фаолият юритаётган “Enhancing Your Living “ компанияси ҳақида бормоқда. Қуёш панеллари воситасида электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бу компания Бухорода шу технологияни қўллаш ниятида махсус лойиҳа тайёрлади.

10:59 29.10.2019
Халқаро Инҳа университетининг Ўзбекистондаги илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан 2014 йил ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети АТ ва логистика йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган. Бу йил ушбу университетда 200 нафар талаба ўқишни тамомлади ва уларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

17:04 28.10.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019