Сурхондарё вилояти ҳокими Новосибирскда меҳнат мигрантлари билан учрашди

Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган айрим муаммоларни қисқа муддатларда ҳал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ҳам берилган.

22:59 02.03.2020
Ўзбекистон Президенти Хитой делегациясини қабул қилди

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девонхонаси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

22:41 02.03.2020
Россия компанияси Сурхондарёда экологик тоза сабзавот етиштириш бўйича 453 миллион долларлик учта инвестицион лойиҳани амалга оширади

Жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россиянинг Новосибирск вилоятида бўлиб қайтди.

17:53 02.03.2020
Толибон вакили ўзбек тилида интервью берди

Толибон вакили ўзбек ва афғон халқлари ака-укадек эканлигини, улар доимо тинч ва осойишта яшашларини, икки давлат хавфсизлиги бир-бирларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.

16:53 02.03.2020
Актам ҲАИТОВ: “Ўзбекистон ташаббуси афғон заминида тинчлик-осойишталик, тараққиёт учун мустаҳкам пойдевор бўлади“

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида Марказий Осиёда барқарор ва мустаҳкам ривожланиш истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчликка эришиш билан бевосита боғлиқ эканини қайд этиб келмоқда. Айни дамда мамлакатимиз ушбу давлатга нисбатан афғон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик...

16:01 02.03.2020
Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш масалалари юзасидан стратегик қараши қандай? — Абдулазиз Камилов билан эксклюзив интервью

Жорий йилнинг 29 февралида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида узоқ кутилган ва афғон халқи учун умуммиллий ярашув жараёнини бошлаши мумкин бўлган “тинчлик келишуви”нинг имзоланиши кутилмоқда. Бу эса ўнлаб йиллар давом этган урушга чек қўйиш ва тинчлик...

10:54 29.02.2020
Ўзбекистон делегацияси АҚШ ва “Толибон“ ўртасида Битим имзолаш маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий таклифга биноан 2020 йил 29 февраль куни Доҳа шаҳрида (Қатар Давлати) бўлиб ўтадиган АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида Битим имзолаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

20:08 28.02.2020
Росатом Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича шартномани шу йил июнь ойида имзоламоқчи

Росатом республикамизда атом электр станцияси(АЭС) қуриш бўйича Ўзбекистон билан 2020 йил июнь ойида келишувга эришиш эҳтимолдан холи эмаслигини билдирди. Бу ҳақда ушбу давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв атом саноати шаҳарлари форуми арафасида айтиб ўтди.

17:48 28.02.2020
Мўғулистон президенти карантинга олинди

Мўғулистон Президенти администрация матбуот хизмати давлат раҳбари Халтмаагийн Баттулгининг Хитойдан қайтганидан кейин белгиланган қоидаларга мувофиқ карантинга олинганлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

16:02 28.02.2020
Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон ўз миллий спорт либосларида қатнашади (Фотолавҳа+Видео)

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун махсус ишлаб чиқарилган спорт экипировкалари ҳамда расмий либосларининг тақдимоти бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди

21:54 26.02.2020
Ўзбекистон – Қозоғистон форуми доирасида 16 та ҳужжат имзоланди

Хоразм вилоятида ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги ҳукуматлар делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

17:45 26.02.2020
Буюк Британиянинг нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди 

15-21 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг ўнта нуфузли ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди. 

14:11 25.02.2020
Дунёдаги энг қадимги 19-университет Ўзбекистонда ўз филиалини очади 

Яқинда Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонасида мамлакатимиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Европа Иттифоқининг “Erasmus+” Миллий дастурларининг Тошкент шаҳридаги офиси ўзаро ҳамкорликда Италиянинг етакчи академик марказларидан бири бўлган Пиза университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди.

15:14 24.02.2020
“Ўзавтосаноат” – Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми иштирокчиси

“Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти 19-21 февралда Киевда ўтказилган Ўзбекистон-Украина бизнес-форумида қатнашди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

10:30 24.02.2020
Рихиати Салиҳ НАЖИБ: “Бухоронинг 2020 йилда ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилингани барчамиз учун муҳим воқеадир”​ 

Маълумки, дунёдаги саноқли шариф шаҳарлардан бири саналган Бухоро 2020 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан 13 — 17 апрель кунлари юртимизда халқаро миқёсда нуфузли анжуман бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ЮНЕСКО мутасаддилари, жаҳоннинг таниқли...

10:10 24.02.2020
Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси Тошкентда драйпорт қуришга қизиқиш билдирмоқда

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси директорлар кенгаши раиси Аҳмад ал Сувейди бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

08:32 24.02.2020
Сенаторлар ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

13:01 21.02.2020
Миссисипи штати билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари изчил давом эттирилади

Яқинда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов Миссисипи штатининг янгидан сайланган губернатори Тейт Ривз, ушбу штат қишлоқ хўжалиги вазири Энди Гибсон ҳамда собиқ губернатор Фил Браянт билан учрашди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси хабар берди.

15:30 20.02.2020

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019