Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар инвестиция йўналтирилади

Россиядаги сабзавот етиштириш бўйича энг йирик “Эко-культура” компанияси Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар сармоя киритади. Бу ҳақда компания президенти Александр Рудаков маълум қилди.

18:13 25.10.2018
Баҳодир Пўлатов: Бугун қуруқ гапларни бир четга суриб, амалий ишларга қатъий эътибор қаратилмоқда

Лекин ҳали бажариладиган вазифалар жуда кўп. Қабул қилинган қонунлар, Президент Фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорларида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларнинг ижроси катта масъулият талаб қилади

16:42 25.10.2018
Сурхондарёда йилига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарадиган корхона иш бошлади

Денов туманида “Shashmoxkashob Tekstil” корхонаси ишга туширилди. Корхона фаолияти маҳаллий шароитда етиштирилган пахтани қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган. Корхона очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

15:15 25.10.2018
Сербиядан Россияга мева экспорти ҳажми камайиб кетди. Бунга Ўзбекистоннинг таъсири қандай?

Сербиядан 2018 йилда Россия Федерациясига мева етказиб бериш ҳажми кескин камайиб кетди.

18:13 24.10.2018
Остонадаги беш қаватли савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларга ижара ҳақисиз фойдаланишга берилди

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Қозоғистондаги расмий ҳамкори -“NUR GROUP” ўртасида имзоланди. Унга кўра, “Самгау” номли беш қаватли (30 000 кв.м майдонга эга) савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларига ижара ҳақисиз фойдаланишга топширилди.

15:58 24.10.2018
Учқўрғондаги фаолияти тўхтаб қолган корхона Хитой инвестицияси ҳисобига яна иш бошлайди

Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳри ва Наманган вилояти ўртасида инвестициявий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Шу муносабат билан Наманганга ташриф буюрган Циндао шаҳри халқ хукумати вакили Ван Цин-Чунь раҳбарлигидаги ишбилармон доиралар вакиллари делегацияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

15:46 24.10.2018
Ўзбекистонда Австриянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда туризм ва иқтисод бўйича мутахассислар тайёрланади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (IMC University Krems) билан ҳамкорликда иқтисодиёт ва туризм йўналишида кадрлар тайёрланадиган янги факультет очилди.

13:42 24.10.2018
Хоразм кунжутларига Туркияда талаб ортмоқда

Заминимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб катта. Хусусан, кунжут кейинги пайтда харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олмоқда.

09:50 24.10.2018
Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди

Ўзбекистон 17 миллион доллар эвазига Қирғизистондан салкам 400 миллион киловатт-соат электр энергиясини импорт қилди.

10:21 23.10.2018
Ўзбекистонда крахмал ишлаб чиқариладиган биринчи корхона ишга туширилди

Тошкент шаҳрида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Golden Corn” крахмал-паток заводи фойдаланишга топширилди. Бу мамлакатимиздаги ушбу турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ягона корхона ҳисобланади.

16:15 20.10.2018
“Ўзэлтехсаноат” АК Россия компанияси билан тиббий техника ишлаб чиқариш бўйича қиймати 10,0 млн. АҚШ доллари тенг бўлган янги лойиҳани амалга оширади

Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида илк бор “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.

12:25 19.10.2018
Давлат божхона хизмати тўғрисида (янги таҳрири)

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

09:32 19.10.2018
Россия компанияси Фарҳод ГЭСини модернизация қилади

Россиянинг “Силовые машины — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Фарҳод ГЭСини модернизация қилишга киришади. Шу бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан битим имзоланган.

15:05 18.10.2018
Ўзбекистон - Россия Ишбилармонлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Россия Федерацияси Президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон - Россия Ишбилармон кенгашининг навбатдаги мажлиси ташкил этилди.

14:25 18.10.2018
Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизими ташкил этилади

Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

14:03 18.10.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019