Шавкат Мирзиёев Ливан Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия...

14:27 05.08.2020
Пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалалари кўриб чиқилди

Пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалалари кўриб чиқилди

13:45 05.08.2020
Ижтимоий ҳимоя тизимида адолатни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

20:54 04.08.2020
Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда аҳоли вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди.

19:06 04.08.2020
Пандемияни жиловлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар танқидий таҳлил қилинди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда бугун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда.

18:59 04.08.2020
Саид ал-Мағрибий: Ўзбекистонда мени ўзбеклашган мисрлик, Қоҳирада эса мисрлик ўзбек, дея аташади

— Ўзбекистонда мени ўзбеклашган мисрлик, Қоҳирада эса мисрлик ўзбек, дея аташади. Бу бежиз эмас, албатта. Ҳамкорлигимнинг дастлабки йилларида Тошкентдаги Миср маданий марказида араб тилидан дарс берганман. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон Бадиий академиясида 5 та тасвирий санъат кўргазмасини ташкил қилдик. Уларда...

17:35 04.08.2020
Парламент дипломатияси: Инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг мустаҳкам кафолати

Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар «Инсон манфаати ҳамма нарсадан устун» деган ғояни амалда рўёбга чиқаришга қаратилган бўлиб, давлатимиз томонидан бу борада қатор ишлар амалга оширилиб, улар мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўйини юксалтиришга катта туртки бермоқда.

12:08 03.08.2020
Ал-Хоразмий Халқаро олимпиада мактаби ташкил этилди

Халқ таълими вазирлигининг сайтида маълум қилинишича, юртимизда фан олимпиадаларини янада оммалаштириш мақсадида сўнгги йилларда турли фанлардан Халқаро фан олимпиадаларида муваффақият қозонган кўнгилли ёшлар томонидан Ўзбекистонда Ал-Хоразмий Халқаро олимпиада (онлайн) мактаби ташкил этилди.

10:22 03.08.2020
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

14:49 02.08.2020
Президент Нукусдан Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Нукусдан Тошкентга қайтиб келди.

19:21 01.08.2020
Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.

17:33 01.08.2020
Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов бошлаган ишларни дўстлари билан бирга давом эттирамиз

Пандемия келтирган синовли кунларда халқимиз оғир жудоликка учради. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов 2020 йил 31 июль куни вафот этди. Марҳум Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига дафн этилди.

16:24 01.08.2020
Президент Нукусга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

13:45 01.08.2020
Қурбон ҳайити муносабати билан қутловлар келишда давом этмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

09:15 31.07.2020
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.

19:31 30.07.2020
400 мингдан кўпроқ оилаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилади — Президент Фармони​

Шавкат Мирзиёев бугун «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

18:52 30.07.2020
Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари АҚШда юксак эътироф этилди

— Ўзбекистон ва Афғонистонни темир йўл боғлаб туради. Унинг ҳар кунлик фаолияти пандемияни бартараф қилишда алоҳида ўрин тутмоқда. Афғонистон ушбу темир йўл мавжудлиги туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга маҳсулот етказиб беришга муваффақ бўляпти, — деди афғонистонлик дипломат.

09:33 30.07.2020
Қурбон ҳайитини уйларимизда нишонлаймиз!

Ҳаж ойи ҳисобланмиш Зулҳижжа ҳам бошланиб, яна икки кундан сўнг бутун Ислом оламида Қурбон ҳайити катта байрам қилинади. Юртимизда байрамлар кўп: ҳар бирининг ўз таровати, шукуҳи ва қадри бор. Илло, диний байрамлар – Рамазон ва Қурбон ҳайитининг сурури ўзгача. Айниқса,...

08:46 30.07.2020
Президент ҳудудларда ҳам коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш ҳақида топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

20:31 28.07.2020