Республика таълим марказига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди.

12:08 16.06.2020
Ўзбекистонда абитуриентлар учун бепул «онлайн-репетитор» ишга туширилди

Ўзбекистонда "Онлайн-мактаб” телеканалида (5-8-синфларникини ўрнига) бугундан бошлаб «Онлайн-репетитор» рукни остида тестга тайёрлаш курслари бошланди.

12:54 15.06.2020
Мактаб директори лавозимини сотишга уринган ХТБ бош мутахассиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси С.А. фуқаро Э.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Олмалиқ шаҳридаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлатиш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб,...

12:14 15.06.2020
Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирига яна бир ўринбосар тайинлади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлаш бўйича қарор имзолади.

23:18 12.06.2020
Сурхондарёдаги мактабларга қарийб 250 миллион сўмлик спорт анжомлари тарқатилди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш...

20:12 11.06.2020
Халқ таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

10:50 11.06.2020
Наманганлик 102 нафар битирувчи муддатидан аввал дунёнинг нуфузли олийгоҳлари талабалигига қабул қилинди

— Япониянинг Ritsumelikan Astan Pacific университетига масофадан туриб топширган имтиҳоним юқори баҳоланди, — дейди Чортоқ туманидаги 6-умумтаълим мактабини тугаллаган Эркинбек Ваҳобов. – Ягона ниятим ота-онам, устозларим ишончини оқлаш, хорижий олийгоҳнинг халқаро бизнес факультетида муносиб таҳсил олиб, Ўзбекистонга етук мутахассис сифатида...

19:29 09.06.2020
Сурхондарёдаги 316 та умумтаълим мактабининг спорт зали мавжуд эмас​

Хусусан, бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар асосан таълим муассасаларидагина ташкил этилиб, 18-30 ёшгача бўлган ёшларни мазкур жараёнга жалб қилиш, маҳаллалар ва оилаларга ушбу йўналишдаги ишларни олиб қириш ишлари қониқарсиз аҳволда. Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ойда туманлар ва тармоқлар кесимида...

10:36 08.06.2020
Фарғонада 2000 дан ортиқ эркак ўқитувчи мактабларга қайтди - Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида айрим маълумотларни очиқлади.

16:29 07.06.2020
Фарғонадаги «Ақлли мактаб»ларда ўқувчилар билимини сунъий интеллект баҳоламоқда

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги 10 та мактабда жорий этилган «Ақлли мактаб» дастурий таъминоти бўйича амалга оширилган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида Фарғона шаҳрининг 13-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

10:07 06.06.2020
Ўзбекистон мактабларида дарслар янги ўқув йилида ҳам онлайн режимда давом этадими? Вазирлик изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун эълон қилинди.

18:49 05.06.2020
Илм қаллобликни кечирмайди

Мана, гарчи ҳар йилгидан ўзгача тарзда бўлса-да, яна бир ўқув йили якунига етди. Энди умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллеж битирувчилари учун янада жиддий синовли дамлар бошланмоқда. Яъни саноқли кунлардан сўнг улар олий ўқув юртларида тест синовларини топширишади.

15:38 05.06.2020
Ўтган йил Хоразмда 43 нафар мансабдор суиистеъмолчилик ва порахўрлик бўйича жиноят содир этган ​

2020 йил 4 июнь куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг онлайн видеоконференция тарзида қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

11:19 05.06.2020
Халқ таълими муассасаларини янги 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича Ҳаракат дастури тасдиқланди

Халқ таълими вазирининг таълим муассасаларида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқда таълим муассасаларини янги ўқув йилига ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш бўйича қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

18:12 04.06.2020
Янги ўқув йили янги мактабда бошланади

Бугунги мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунига етказилди. Кейинги ўқув йилини муносиб тарзда кутиб олиш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда ўқувчилар учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида мактабларимизда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

10:16 03.06.2020