Депутат кўмаги билан маҳалла гузари учун ажратилган жой маҳаллага қайтарилди

Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги «Жийдали» МФЙ Гузарбоши қишлоғида гузар йўқ. Нуронийлар бир пиёла чойни гап-гаштак билан ичишга жой ахтаришади. Бундан бир неча йил илгари маҳалла масжиди бўлган жой яхшигина гузар бўлишга арзирди. Аммо афсуски, мазкур жой бир тадбиркорга фойдаланиш учун...

11:53 29.10.2020
Депутатлар «яширин иқтисодиёт»га барҳам бериш бўйича аниқ таклифлар берди

Видеоконференция тарзида ўтказилган давра суҳбатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирликлари ҳамда Давлат солиқ ва Статистика қўмиталари раҳбарларининг «яширин иқтисодиёт»га қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалари эшитилди.

11:01 29.10.2020
Ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш қамрови кенгаймоқда

Халқимиз азалдан рўзғорнинг ободлигини ҳалол меҳнатда, деб билган. Ҳануз шу фикрда собит яшамоқда. Илгари оилада бир кишининг ишлаши қозон қайнашига, турмуш кечиришига кифоя қилган бўлса, ҳаётимизга турфа янгиликларнинг кириб келиши, замонавий эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши оилавий меҳнат қилиш кўникмасини шакллантирмоқда. Уй...

10:44 29.10.2020
Давлат хизматлари марказлари қандай афзалликларни берди?

Ҳар қандай фуқаро ушбу саволга соддагина қилиб шундай жавоб бериши мумкин: «Авваллари битта ҳужжат учун ўнта идорага борардик. Кўп вақт йўқотардик, оворагарчилик ортиқча эди. Ҳозир эса ҳаммаси битта идорада ҳал бўляпти». Давлат хизматлари Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган медиатур...

09:20 29.10.2020
Ошхона ва кафеларга мижозлардан пластик карта орқали олган даромадлари учун солиқ имтиёзи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

21:36 28.10.2020
“Ўзавтосаноат” бутун тизими билан трансформация қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

21:28 28.10.2020
Ўзбекистон 23 та бозор ва савдо мажмуалари зарар билан ишлаяпти — Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

21:24 28.10.2020
На давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти – Шавкат Мирзиёев давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

20:50 28.10.2020
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтиришга доир Фармонни имзолади

Иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

19:54 28.10.2020
Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича Ҳукуматга қатъий вазифалар қўйилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 9 ойдаги ижроси бўйича Ҳукумат ҳисоботи атрофлича ва қизғин муҳокама этилди. Муҳокамалар жараёни ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши давлат идоралари, парламентнинг ҳисобдорлик тамойилига амал қилаётганининг...

17:55 28.10.2020
Ўзбекистонда «Нобель» совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда

Жаҳоннинг илғор мамлакатлари тажрибаси, А.Банержи, Э.Дюфло ва М.Кремер (2019 йил Нобель мукофоти лауреатлари) камбағалликни қисқартириш бўйича тадқиқот натижалари асосида республиканинг вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида камбағал ва ижтимоий ҳимояга...

17:38 28.10.2020
Дунёнинг энг бой ўн миллиардери бир кунда 14 миллиард доллардан ошиқ маблағ йўқотишди

26 октябрь куни дунёдаги энг бой ўн миллиардерининг бойлиги 14,4 миллиард долларга камайди

17:09 28.10.2020
А.Ҳаитов: Давлат дастури ижроси белгиланган муддатда сифатли бажарилиши керак

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 мартдаги тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланган эди.

17:07 28.10.2020
Қирқ йиллик қарзни узадиган томорқа неъматини биласизми?

Фарғоналик миришкор томорқачилар ўртасида “Аччиқ қалампир қирқ йиллик қарзингни узади”, деган машҳур ибора бор. Агар деҳқончилигингиз бароридан келса, аччиқ қалампир даромади оила фаровонлигини юксалтиришда жуда ҳам қўл келади.

16:48 28.10.2020
Дорихоналарда нарх-наво нега ҳамёнбоп эмас?

Карантин шароитида халқимизни энг зарур дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш муҳим масала. Аммо шундай қийин вазиятда одамларнинг ташвишидан чўнтак қаппайтириш илинжида бўлган дорихоналар эгалари бўлган «тадбиркор»лар ҳам йўқ эмас.

16:24 28.10.2020
Томди туманида «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекси қурилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тарихий Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини...

16:02 28.10.2020
Ҳукумат Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисобот берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 28 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи муҳокама қилинди.

14:56 28.10.2020
1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Адлия вазирлиги янги тартиблар, оширилаётган маошлар ва бекор бўлаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

11:02 27.10.2020
1-5 синф ўқувчилари учун бепул енгил тушлик берилиши зарур — Алишер Қодиров

Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент фармони лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда, дея ўз фикрларини билдирди Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров.

09:58 27.10.2020
Иқтисодчилар форумида қандай масалалар кўрилади?

Бугун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан XII «Пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий оқибатлар ва Ўзбекистон аҳолисининг камбағаллик даражасини қисқартириш» мавзусида биринчи маротаба Zoom платформасида, онлайн тарзда иқтисодчилар форуми ташкил этилади.

09:34 27.10.2020