Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда 50 миллион евролик янги онкологик клиника бунёд этилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган

17:47 15.01.2019
Ҳинд олимлари: Эйнштейн ва Ньютон назариялари хато

Ҳиндистон илмий конференциясининг йиллик йиғилишида сўзга чиққан маърузачилар Исаак Ньютон ва Алберт Эйнштейн очган илмий кашфиётларни шубҳа остига олди.

15:42 09.01.2019
Соғлиқни сақлаш вазири: Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш мақсадида 1450 та янги автотранспорт харид қилинди

Тез тиббий ёрдам хизматини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш уч баробарга ошди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

12:04 31.12.2018
Ўзбекистон тиббиётида электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришга старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси бўлими директори Клаудиа Стейн бошчилигида ЖССТделегацияси билан учрашди.

11:54 22.12.2018
Фарғонадаги касалхоналарда нега койкалар сони қисқартирилмоқда?

Айни пайтда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Йиғилиш аввалида бугун кўриб чиқиладиган масалалар кун тартибига яна иккита қонун қўшилгани айтиб ўтилди.

11:01 14.12.2018
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Низомов Баҳодир Махмудович Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди.

15:12 05.12.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий суғурта соҳасида Корея Республикаси билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати президенти Ким Енг Ик бошчилигидаги делегация билан учрашди.

14:58 03.12.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Патронаж хизматида уч босқичли янги тизим жорий этилди

Жорий йил 9 ноябрь куни Президентимиз раислигида тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи асносида тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда соҳадаги долзарб масалаларга яна бир...

10:31 28.11.2018
ЖССТ Ўзбекистон тиббиётидаги тизимли ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлайди

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

18:58 20.11.2018
Жужанна Якаб: “Икки йил ичида тиббиётни ислоҳ қилишга қаратилган 130га яқин ҳужжат қабул қилиниши дунёнинг биронта давлатида кузатилмаган”

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросидиректори Жужанна Якаб билан учрашди.

22:06 19.11.2018
2020 йилда Тошкентда замонавий ва инновацион тиббиёт маркази фаолият бошлайди

Мамлакатимиз билан Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан биргаликда бунёд этилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 130,58 миллион долларни ташкил этади.

15:49 15.11.2018
Чилонзор туманида бўлган воқеа бўйича расмий ахборот берилди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А. Акбаров хонадонида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи С. Саидалиевнинг расмий ахбороти.

12:10 31.10.2018
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро келишув ҳамда “Йўл харитаси” имзоланди

Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов сўзга чиқиб, юртимизда фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга, жумладан, бирламчи тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

19:24 27.10.2018
Энди табиблар лицензия асосида фаолият юритади

Кўпчилик юртдошларимиз хасталигига даво топиш илинжида бир маротаба бўлса-да, табибга мурожаат қилиши бор гап. Чунки кимёвий усулда тайёрланган дори-дармонлардан кўра, турли табиий гиёҳ ва дамламалар асосида шифо топишни афзал биладиганлар халқимиз орасида жуда кўп.

11:46 26.10.2018
Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференцисида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференцияда бошланди.

17:00 25.10.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019