14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳа ҳақида қуйидагилар маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳани Соғлиқни сақлаш вазирлиги атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади.

17:39 14.08.2019
Ўзбекистонлик ҳарбий ошпазлар учинчи ўринни қўлга киритди

Ўзбек миллий таомлари довруғи бутун дунёга кетган. Бешинчи халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” мусобақасида иштирок этган ҳарбий ошпазларимиз ҳам ушбу номга муносиб бўлишди. Бир-биридан мураккаб бўлган кўплаб шартлар якунига кўра, вакилларимиз фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

12:05 14.08.2019
Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталиги эълон қилинди. Алишер Усмонов 6-ўринга муносиб деб топилди

Татаристоннинг “Бизнес Online” ишбилармонлик электрон нашри томонидан Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталиги эълон қилинди. 

10:16 14.08.2019
Сайёр қабулдан одамлар рози бўлдими?

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзига бириктирилган 4-сектор ҳудуди — Бекобод тумани фуқароларининг муаммоларини ўрганди.

14:08 13.08.2019
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси фуқароларимиз ҳуқуқларини қай даражада ҳимоя қилмоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ислоҳотлар шарофати билан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик янги даражага кўтарилди, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий муносабатлар фаоллашди. Қўшма корхоналар қурилаётир, минглаб ўзбекистонликлар Россияда ўқимоқда ва ишлаяпти, ушбу мамлакатга туристлар ҳамда меҳмонлар сифатида ташриф...

12:10 13.08.2019
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан  қандай ҳимоя қилиш мумкин? 

Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда яна бир ҳужжат — “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси экспертлар ва ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ҳар томонлама муҳокама этилди....

17:21 12.08.2019
Honeywell компанияси пойтахт биноларини ақлли технологиялар билан таъминлайди

Honeywell (NYSE: HON) корпорацияси Tashkent City да жойлашган янги Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси биноларини ақлли технологиялар билан таъминлайди. Tashkent City – маҳаллий ва халқаро корпорациялар учун жозибадор ва қулай бизнес муҳитини яратишга мўлжалланган замонавий архитектура лойиҳасидир.

14:04 12.08.2019
“Ўзавтосаноат” АЖ МАҲСУЛОТЛАРИ – “Туркман саҳроси - 2019” халқаро кўргазмасида

Кеча Туркманбоши шаҳри (Туркманистон)да Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида “Туркман саҳроси 2019” автомобилсозлик соҳасидаги инновацион технологиялар ва ютуқлар халқаро кўргазмаси очилди, у ерда “Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулоти ҳам тақдим этилди.

12:20 12.08.2019
Соғлом турмуш тарзи: Муаммо ва камчиликларни бартараф этиш зарур

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Қуйичирчиқ халқ таълими ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тумандаги 33-умумий ўрта таълим мактабида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

18:52 09.08.2019
Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркда миллий нонвойхона очишди

Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркнинг Бруклин туманида миллий нонвойхона очишди. 

20:56 08.08.2019
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари “Собиқ Совет иттифоқидан қолган мерос” ҳақидаги пости ҳақида изоҳ берди ва узр сўради

Хабарингиз бор онлайн нашримизда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ЎзЛиДеП вакили Элбек Шукуровнинг “Собиқ Совет иттифоқидан мерос – ким қаерга нима хоҳласа қуриб ташлайверган” номли фикри берилганди.

10:22 07.08.2019
Бош прокуратура: “Ўзбекистон вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими? Видеони кўриб фикр билдиринг!” сарлавҳали видеороликнинг жиноят ишига алоқаси мавжуд эмас”

“Озодлик” радиосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 12 июнь куни «Ўзбекистон вазир ва оддий фуқаро бирга яшай оладими? Видеони кўриб фикр билдиринг!” номли видеохабар чиққанди. 6 август куни блогер Нурбек Алимовнинг каналида “Озодлик”да чиққан видео муаллифига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, у гумонланувчи...

09:42 07.08.2019
Онгли равишда халқимизни онгсиз қилмайлик

​​​​​​​Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллигига бағишланган мақоламизда сўнгги уч йилда давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида юз берган тарихий ўзгаришларни узоқ ва яқин ўтмишимизга қиёслаб, атрофлича таҳлил қилишни ният қилган эдик.

10:12 06.08.2019
АОКА директори Президент, блогерлар, блокланган сайтлар, ҳокимлар, кўзбўямачиликлар, давлат иши, Тесла ва бошқа нарсалар ҳақида нималар деди?

“AlterEgo”нинг янги сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори К.И.Алламжонов билан интервью берилди. Қуйида у билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

17:45 05.08.2019
Бундан буён Ўзбекистон телеканалларида хорижий сериаллар кунига биттадан кўрсатила бошлайди

Бундан буён Ўзбекистон телеканалларида хорижий сериаллар кунига биттадан кўрсатила бошлайди. Бу орқали маҳаллий телеканалларда миллий сериалларни кўпайтириш кўзда тутилган.

15:53 05.08.2019
Спортчиларимизнинг ёрқин натижалари

Руминиянинг Путешти шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

13:31 05.08.2019
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ: Ишчи нега аноним хат ёзди?

Аввало таъкидлаш керакки, кейинги бир-бир ярим йил давомидаҚоровулбозор туманида жойлашган мазкур йирик корхонанинг ишлари бир оз юришмай қолди. Бунинг сабаблари жуда кўп. Лекин ҳозир улар хусусида батафсил тўхталиш ниятида эмасмиз. “

11:37 05.08.2019
Юринг, кутубхонага, янгича дунёларни кашф этамиз!!!

Китоб дўконига қачон боргансиз? Бир ой аввалми ёки 3 ойдан ошдими?.. Эслолмасангиз, бугундан отланинг. Чунки сизни не-не буюклар навбатма-навбат кутиб турибди. Ҳали иссиқ тафтини йўқотмаган янги нашрлар кутубхонани нон исидек хушбўй ҳидга тўлдириб юборган. 

09:42 05.08.2019
"Китоб сеҳри" рукнига: Ҳитопадеша ёхуд сеҳрли китоб ҳақида​

“Ҳитопадеша” қадимий ҳинд халқ эпоси бўлиб, у сўзма-сўз таржима қилинганда “Хайрли ўгитлар” деган маънони билдиради.

19:00 02.08.2019
ОАВ вакиллари Сирдарёдаги ижтимоий – иқтисодий ўзгаришлар билан танишди

Марказий оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ журналистлар Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий –иқтисодий ўзгаришлар билан танишди.

15:37 02.08.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019