Мажбурий меҳнатга йўл қўйган масъуллар жавобгарликка тортилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш ва меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ишлари давом эттириляпти.

16:45 29.10.2019
Евроосиё иқтисодий иттифоқи: бу борадаги фикр-мулоҳазалар бўйича хулоса ясашга шошилмайлик

Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кириши ё кирмаслиги ҳақида қизғин муҳокама ва мунозаралар бўлмоқда. Фикр-мулоҳазалар эса турлича. Келинг, уларга хулоса ясашга шошилмай, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга қўшилишининг ижобий ҳамда салбий жиҳатлари ҳақида фикрлашсак.

12:01 29.10.2019
30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга ишга юбормагани маълум бўлди

Кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик ишлаш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

16:56 28.10.2019
Кореяга ишга жўнатувчи хусусий бандлик агентлиги лицензияси нега тўхтатилди?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини маълум қилади.

12:07 28.10.2019
Оренбургдаги темир йўл яқинида ҳушсиз топилган ўзбекистонлик шифохонада вафот этди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 2019 йил 16 октябрь куни Оренбург вилоятида темир йўл яқинида ҳушсиз ҳолатда топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Ҳамюртимиз Сол-Илетск шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирилган эди.

10:37 28.10.2019
Қўшма лойиҳа доирасида аёлларга бепул юридик ва психологик ёрдам кўрсатилди

Яқинда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси доирасида аёлларга малакали мутахассислар томонидан бепул юридик ҳамда психологик кўмак кўрсатилди. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг узоғини яқин қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини...

15:15 18.10.2019
Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

09:15 09.10.2019
Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

09:15 09.10.2019
Расмий ахборот: Когонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланилмаган

3 октябрь куни www.repost.uz сайти ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда Когон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этилганлиги мазмунидаги мақола эълон қилинди. 

18:56 04.10.2019
Маълумотнома учун пахта теримига чиқиш шартини қўйган маҳалла раиси қарийб 7 млн. сўм жарима тўлади

Пахта терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари берган маълумотларда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

16:25 03.10.2019
“Human” хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилди. Нега? 

“Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

09:36 18.09.2019
Инспекторлар далага чиқади

АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда ОАВ вакиллари билан мунозарали савол-жавоб бўлиб ўтмоқда. Бунда кўтарилган масала юзасидан атрофлича маълумотлар берилмоқда. Хусусан, мажбурий меҳнат бўйича мурожаатлар беш кун ичида ўрганилиши ҳамда унга чора кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

16:16 13.09.2019
“Мажбурий меҳнат барча соҳаларга тегишли“

АОКАда долзарб масалага бағишланган анжуман давом этмоқда. Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларга тақдимномалар юборилган. Бу эса мажбурий меҳнатга биргаликда қарши курашишни англатади.

15:55 13.09.2019
Мажбурий меҳнатга қарши кураш давом этади

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бугуннинг энг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Айниқса, пахта йиғим-терими мавсумида бу мавзу яна жонланади. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бошланган “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар“ мавзусига бағишланган матбуот...

15:37 13.09.2019
Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди

Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида малакали иқтисодчи сифатида банк соҳасида самарали фаолият юритди. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида  ишлади.

11:50 12.09.2019
Сирдарё вилоятида пахта теримини ташкил этиш бўйича янги тизим яратилмоқда

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги дала марказида ўқув семинари бўлиб ўтди.

13:43 09.09.2019