Навоийда 37 ташкилотни бағрига олган бино фойдаланишга топширилди

Бино эшигининг синчига «Дўстлик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари уйи», деб ёзиб қўйилган. Кўпчилик уни қисқартириб, ҳалитдан «Дўстлик уйи» деб атамоқда. Боиси ушбу бинода вилоятда фаолият юритаётган корейс, рус, қозоқ, татар-бошқирд, озарбайжон, қорақалпоқ, туркман миллий-маданий марказлари, Республика Қизил Ярим Ой жамияти минтақавий...

22:15 24.11.2020
Одамлар қандай яшаяпти, уларни қийнаётган, ташвишга солаётган муаммолар нималардан иборат?

Бугун мутасадди-раҳбарлар иш фаолиятини ана шу оддий, аммо ҳаётий саволларни ўзига бериш билан бошлаши керак.

20:08 24.11.2020
Ҳокимларнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳисоботлари тингланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамаси киритилган.

19:48 24.11.2020
Таълимда танқидий фикрлаш керакми?

Одамларнинг турмуш тарзини яхшилашнинг ягона йўли илму фаннинг энг сўнгги ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишдир. Шундагина меҳнат унумдорлигининг, яъни киши бошига ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳажми ортади. Бу эса даромадларнинг ортишига олиб келади. Давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушиб ижтимоий соҳага -...

18:14 24.11.2020
Бойсунда халқ билан учрашув нималарга ойдинлик киритди?

Ҳар гал халқ билан учрашганимда янги гап, янги ғоя ва янги ҳис-ҳаяжонларга тўлиб-тошиб келаман. Сурхондарёнинг Бойсунида сенаторлар, депутатлар, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида халқ билан бўлиб ўтган учрашув ҳам ана шундай қизғин суҳбат ва баҳс мунозараларга...

17:21 24.11.2020
Қурилишнинг қалдирғоч кластери нафақат самарали, балки ўрнак ҳам бўлиши керак

Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодий инфратузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Зеро, бундан кўзланган асосий мақсад — битта. У ҳам бўлса, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини кескин ошириш йўли билан одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, эл фаровонлигини таъминлаш.

17:15 24.11.2020
Андижонда 33 та давлат активлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан Андижон вилояти бўйича 33 та давлат активлари хусусийлаштирилиши белгиланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил...

15:01 24.11.2020
Президент ташриф буюрган Технопарк бошқаларидан нимаси билан ажралиб туради?

Шу йилнинг 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш жараёнида Яшнобод туманида жойлашган Технопаркка ҳам ташриф буюрди. Ушбу замонавий мажмуани кўздан кечирган давлат раҳбари ишлаб чиқариш соҳасидаги ислоҳотлар борасида ўз фикрларини...

14:56 24.11.2020
Навоийда вилоятида сектор раҳбари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди

Хатирчи Навоий вилоятининг олис ва тоғли туманларидан. Ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиш учинчи сектор раҳбари сифатида вилоят ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилган. Шу боис туманда сектор раҳбари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларни ташвишга солаётган муаммолар имкон қадар жойида бартараф...

12:33 24.11.2020
Ўртада «Хитой девори» бўлмаслиги керак!..

Айни пайтда Фарғона вилоятида 3415 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларга 301 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда 13 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади.

10:49 24.11.2020
Икки кишини пичоқлаётган фуқаронинг видеосини тарқатган 3 йигитга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги савдо марказларидан бирида қонга булғанган пичоқни кўтариб, икки кишини ўлимига сабаб бўлган фуқаронинг тасвири акс этган видео ҳамда фотолавҳалар тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди

23:39 23.11.2020
Борис Жонсон Англияда карантин қачон тугашини маълум қилди

Англияда жорий этилган миллий карантин 2 декабрда тугайди. Аммо айрим чекловлар амалда қолади. Бу ҳақда "The Times" нашри Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонга таяниб хабар тарқатди.

23:02 23.11.2020
Мансабдор шахсларнинг ноқонуний бойлик орттириши Жиноят кодексига киритилади

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

17:06 23.11.2020
Муҳаммад Салоҳ эртага майдонга тушиши мумкин

Англиянинг «Ливерпул» клуб бош мураббийи Юрген Клопп жамоани мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга топширган тести салбий натижа кўрсатганини маълум қилди.

15:04 23.11.2020
Аҳоли саломатлиги мамлакат хавфсизлиги таянчидир!

Аҳоли саломатлиги — ушбу мавзу жуда кўп ёритилиб келинадиган ва ҳар бир давлат ўзига хос йўл билан аҳолиси саломатлигини турли йўллар билан парваришлаб келажагини таъминлашга қаратилган ечимлар билан боғлиқ мавзудир.

09:40 23.11.2020
Тошкент вилоятида сохта АОКА вакили қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.

01:25 23.11.2020
Қарши шаҳрида 200 ўринли велопарк қурилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Велосайр” ва “Оммавий юриш” тадбирлари ўтказилди.

20:57 21.11.2020