Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2018 йил 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради.

20:54 13.03.2018
“Толибон” ҳаракати Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди

2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда бўлиб ўтади.

15:49 13.03.2018
Экспортни кенгайтиришнинг муҳим шарти

Шу йилнинг 27 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ташқи савдо айланмасида экспортни кўпайтириш ҳамда импортнинг улушини камайтириш масалаларига бағишланди.

11:01 12.03.2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маъруза тайёрланмоқда

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг таъминланиши эркин фуқаролик жамиятини барпо қилиш йўлидаги ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланган

10:55 12.03.2018
АҚШ Афғонистон масаласи бўйича Тошкент конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади

АҚШ Афғонистондаги тинчлик ва хавфсизлик масалаларига бағишлаб март ойи охирида Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро конференцияда қатнашиш ниятини билдирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари  Элис Уэллс маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот манбаси.

15:16 07.03.2018
Акмал Саидов: «Ўзбекистон ҳамма масалада мулоқот учун очиқ»

Шу кунларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтмоқда. У жорий йил 23 март куни ниҳоясига етади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган мазкур нуфузли тадбирда 180 дан ортиқ мамлакатларнинг уч мингдан зиёд вакиллари иштирок...

10:57 07.03.2018
Афғонистон бўйича конференция очилишида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари сўзга чиқади 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк кунларидан Марказий Осиё давлатлари билан амалий, ўзаро манфаатли ва яхши қўшнилик муносабатларини шакллантириш, минтақада хавфсизликни таъминлашни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилади.

20:20 05.03.2018
Давлат дастури ҳақидаги материал БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номлангани ҳамда тегишли Давлат дастури қабул қилингани ҳақидаги материал Бош Ассамблея 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида ташкилотнинг расмий олти тилида тарқатилди.

08:15 03.03.2018
Фермер аёллар қишлоқ хўжалигига илғор ишланмаларни татбиқ этади

Пойтахтимизда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Фридрих Эберт номидаги жамғарма, Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамкорлигида аёллар фермерлигига инновацияларни жорий этиш ҳамда рақобатдошликни ривожлантириш масалаларига бағишланган конференция ўтказилди.

08:05 03.03.2018
Эзгу янгиланишлар мамлакати

Ўзбекистондаги амалий ва жадал ислоҳотлар дунё ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда.

01:15 28.02.2018
Шайхулислом Оллоҳшукур ПОШШОЗОДА: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни янада юксак марраларга элтувчи муносиб раҳбар

Ўзбекистон бутун ислом олами учун муҳаддислар, олиму уламолар етиштириб берган муқаддас юрт сифатида дунёда шуҳрат қозонган. Ислом дини гарчи Арабистонда қарор топган бўлса-да, у ўзбек заминидан қувват олганини дунё мусулмонлари якдил эътироф этишади. Қадимдан Самарқанду Бухоро шаҳарларидаги мадрасаларда диний ҳамда...

14:20 22.02.2018

Кўп ўқилганлар