Ўзбекистон вакили БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари бўлди

2019 йилнинг 28 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг Доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Умумий мунозаралар ялпи мажлисида раислик қилди.

14:06 30.09.2019
БМТ Махсус маърузачиси ташрифининг якунлари: тафсилотлар, таассуротлар, тавсиялар

(Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан суҳбат)

18:33 27.09.2019
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус маърузачисини қабул қилди

Бугун, 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.

14:28 25.09.2019
Алим Эрназаров: “Бизда 8200 кишига 1 адвокат тўғри келади. Бу ҳалокатли даражада кам” 

Ўзбекистон Адвокатлар палатасида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Судья ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан учрашган эди. Мазкур мулоқот чоғида Палата раиси Алим Эрназаров меҳмонни мамлакатимиз адвокатурасининг ҳозирги вазият билан таништирар экан, соҳадаги долзарб муаммоларга бирма-бир тўхталди....

16:34 23.09.2019
Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг Ўзбекистондаги расмий вакили тайинланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори Шаҳобиддин Шарифов Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг Ўзбекистондаги расмий вакили этиб тайинланди.

16:08 23.09.2019
Тошкентда Марказий Осиё умумий энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда

Бугун Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (МОМИҲ) мамлакатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ўз ишини бошлади. Эътиборлиси, мазкур форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилди.

13:51 20.09.2019
Ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси да иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29-сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан, Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё...

11:25 20.09.2019
БМТ Тараққиёт Дастури Наманганда кичик бизнес ривожига кўмаклашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ҳамда Финляндиянинг Марказий Осиё давлатларидаги элчиси Мария Элина Лиивала Наманган вилоятига ташриф буюрди.

18:05 19.09.2019
Сенатда БМТнинг махсус маърузачиси билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 19 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг БМТнинг Судлар ва адвокатлар мустақиллиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

16:31 19.09.2019
Ўзбекистон йўл хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ҳолати бўйича Марказий Осиёда нечанчи ўринда?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоси тараққиётнинг глобал муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу муаммо ҳар йили 1,35 млн. кишининг ҳаётига зомин бўлиб, 50 млн. кишининг турли даражада жиддий жароҳат олишига сабаб бўлмоқда. Йўл-транспорт жароҳати болалар ва ёшлар орасида ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади, катта...

15:21 18.09.2019
Сенат Раиси БМТ Бош котибининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили билан учрашди

2019 йил 18 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг БМТ Бош котибининг ўринбосари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт билан учрашуви бўлиб ўтди.

11:44 18.09.2019
БМТ Бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради. У олдин “Формула-1”да спорт директори бўлган

БМТнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт 2019 йил 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон расмийлари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва ёшлар вакиллари билан учрашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

20:36 17.09.2019
Давлат хизматлари трансформацияси: янги лойиҳага старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури вакиллиги ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасига старт берилди.

12:45 17.09.2019
Гид Ўзбекистонда тунги туризмни ривожлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида экскурсион хизматларни ривожлантириш бўйича ташаббускор ишчи гуруҳининг таклифлари муҳокама қилинди. Айни чоғда унда Ўзбекистондаги гидлар билан боғлиқ муаммолар ва уларни ечиш йўллари ҳам атрофлича таҳлил этилди.

15:03 16.09.2019
Ўзбекистонда арбитражни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

2019 йил 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда арбитражнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

15:01 16.09.2019
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган спорт тадбири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалда кенг жорий этиш, хусусан болаларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, уларни маънавий ва жисмоний ривожланиши, спортга бўлган қизиқишини ошириш...

17:37 13.09.2019
АҚШ-Эрон муносабатларида нима ўзгариши мумкин?

АҚШ президенти ДональдТрамп «Катта еттилик» саммитида қисқа фурсатда Эрон билан музокараларга киришишга тайёр эканини билдирган. Ана шу баёнот ортидан АҚШ ҳам, Эрон ҳам тангликни зўрайтирмасликка уринаяпти. Бироқ экспертларга кўра, Теҳрон ва Вашингтонда муроса йўлида тўсиқ бўлиб турган омиллар кескинлигича сақланиб...

14:49 30.08.2019
Коррупцияга қарши курашиш бўйича сайёр тренинг ўтказилди

2019 йил 21-23 август кунлари Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва Бош прокуратура Академияси томонидан БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “2030...

11:24 28.08.2019
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО Бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрида БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азулени қабул қилди.

09:52 27.08.2019
Майда шохли ҳайвонлар ўлати касаллиги қандай зарар етказмоқда?

Пойтахтимизда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Халқаро эпизоотик бюро ҳамкорлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун майда шохли ҳайвонларнинг ўлат касаллигига оид ҳудудий “Йўл харитаси” доирасидаги учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

14:48 26.08.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019