Ўзбек матбуоти янги ислоҳотларга мос ривожланяптими?

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида “Америка овози” телерадио компанияси мухбири Навбаҳор ИМОМОВА Тошкентда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА бош директори Абдусаид КЎЧИМОВ билан суҳбатлашди.

18:46 30.08.2018
Қашқадарёда яширин тотализатор ташкилотчиси ушланди (видео)

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида яширин тотализатор ташкил қилган шахс ушланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган янгиликлар дастурида маълум қилинди.

12:36 30.08.2018
Германия компанияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида 27 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Жиззахда вилоятнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли “VAMs GmbH” компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Унга кўра, мамлакатимизда...

12:07 30.08.2018
Мексика чегарада девор қурилиши учун пул бермайди

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ўз мамлакати АҚШ билан чегарада девор қурилиши учун ҳақ тўламаслигини эълон қилди.

10:50 30.08.2018
Жиззахда Халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади

Бугун Жиззахда Халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади. Ушбу тадбир Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмасини ташкил этиш мақсадида ўтказиляпти.

18:32 29.08.2018
Хотин-қизлар қўмитаси логотипи янгиланди

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди.

18:27 29.08.2018
Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Адлия вазирлигида ушбу гувоҳномани тантанали топшириш тадбирида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси П. Спратлен иштирок этди.

18:20 29.08.2018
Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик талабаларга маъруза қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

17:52 29.08.2018
“Толибон” ҳаракати билан кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирокидаги кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилганини маълум қилди.

15:52 28.08.2018
Мамлакатдаги ўсмирларнинг учдан бир қисми бир йилда бирорта китоб ўқимагани аниқланди

Сан-Диего давлат университети тадқиқотчиларининг айтишича, гап нафақат нашрлар, балки интернетда тарқалаётган ва планшет ёки монитор орқали ўқиш мумкин бўлган электрон китоблар ҳақида ҳам кетмоқда

15:17 28.08.2018
Кимошди савдосида энг қиммат нархга сотилган автомобиль қайси?

Дунёга машҳур Sotheby's аукционида 1962 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO автомобили 48,4 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу кимошди савдолари тарихида энг қиммат нархга харид қилинган автоуловдир, деб ёзади CNBC.

12:17 28.08.2018
The Independent:  “Йўқолган денгиз тарихи”

Қуриб бораётган Орол денгизи муаммоси, мана, неча йилдирки, Марказий Осиё ва бутун дунё жамоатчилигини хавотирга солиб келмоқда. Ушбу масалани ҳал қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида 1992 йили минтақа давлатлари ташаббуси билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилган.

11:27 28.08.2018
Шу йилнинг ўтган даври давомида прокуратура органлари ходимларига пора таклиф қилган 30 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган

Жамиятни таназзулга олиб келадиган иллатлардан бири, бу — порахўрликдир. Сўнгги йилларда юртимизда унга қарши курашиш, олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўриляпти. Коррупциянинг оқибатлари хусусида ОАВда чиқишлар қилиниб, учрашувларда бот-бот сўз юритилмоқда. Аммо айрим “нафси ҳакалак отган” кишилар бу борадаги тарғибот-ташвиқот,...

11:12 28.08.2018
Вилоят божхона бошқармасига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати .

10:56 28.08.2018
Туман ХТБ бошлиғи пора билан қўлга тушди

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

10:21 28.08.2018
Денни Лайпцигер: Юқори масъулият ва шаффофлик таъминланган жойда иқтисодий ўсиш, фаровонлик даражаси юқори бўлади

Иқтисодий ўсиш, инфляция ва аҳоли бандлиги. Шубҳасиз, булар ҳар қандай мамлакат олдидаги асосий макроиқтисодий масала ҳисобланади. Бироқ ушбу вазифаларнинг барчасини мақсад қилиб олган ҳукумат уларга бир вақтда эриша олмайди.

16:16 27.08.2018
Тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи пора олиш ва пора бериш жиноятларини содир этгани учун қўлга олинди

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги Тиббий бирлашма бўлими бошлиғи Қ.Х ўз ходимидан пора олиш ва ИИБ ходимига пора бериш жиноятларини содир қилгани учун қўлга олинган, деб хабар берди Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

11:11 27.08.2018
Наманганда 170 млн дона, 20 хил ампулали дорилар тайёрлаш қувватига эга корхона иш бошлади

“Наманган-фарм-плант” МЧЖ ишга туширилиб, 95 та янги иш ўрни яратилган.

16:13 26.08.2018
Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилмоқда

Марказий банк Бошқарувининг қарори (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тасдиқланди.

11:07 26.08.2018
Муҳаббат Шамаева: “Ўзбек санъатини, маданиятини АҚШда ҳам тарғиб қиляпмиз”

Шу йилнинг 28 август куни пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ҳозирги пайтда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қиладиган Ўзбекистон халқ артистлари Изро Малаков ва Муҳаббат Шамаева концерт беради.

19:01 25.08.2018

Кўп ўқилганлар