Навоий вилоятида ўқишга киритишга бўлган яна бир уриниш фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.К. ва О.Х.лар ўзаро тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаролар Д.М. ва О.У.ларнинг ишончига киришиб, уларни Тошкент Давлат аграр университетига шартнома асосида ўқишга...

11:33 06.10.2020
Самарқанд туманида йил якунига қадар қарийб 500 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, 600 га яқин иш ўрни яратилади

Туманда жорий йилда қиймати 494,4 миллиард сўмлик 65 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 600 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

09:24 06.10.2020
Ўзбекистон Туркманистонга дори-дармон экспортини қарийб 29 бараварга оширди

2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 млн. АҚШ долларига ёки қарийб 4 бараварга ошган.

22:10 05.10.2020
Бухорода коронавирусга чалинган бемор мураккаб жарроҳлик операциясидан сўнг ҳаётга қайтди

Бошқалардан фарқли ўлароқ, Жамшид Рўзиевда касаллик оғир кечди. Танасининг қақшаб оғриши, қаттиқ қуруқ йўтал, муттасил иситма ва кўкрак қафасининг чап томонидаги кучли оғриқ йигитни бутунлай ҳолдан тойдирганди. Икки томонлама пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган беморнинг рентген ва бошқа таҳлиллари ҳам...

16:21 05.10.2020
Бухорода Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали ўтказилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят департаменти ташаббуси билан ўтказилган мазкур мото-марафон вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида хавфсиз ва юқори савияда ташкиллаштирилди.

13:08 05.10.2020
Доллар курси яна ошди

1 АҚШ доллари 10 339 сўм 68 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18 сўм 47 тийинга қимматлаган.

12:15 05.10.2020
Самарқандда ДХХ ва ИИБ ходимлари содир этилиши мумкин бўлган ўта оғир жиноятнинг олдини олишди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 28 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 25 ёшли Б. исмли аёл, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, бувиси ва тоғасининг яшаш уйида 40.000 АҚШ доллари ва 6-7 турдаги,...

12:01 05.10.2020
Байден теледебатларни бошқа муддатга кўчиришга тайёр. Оқ уйда эса яна коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Жозеф Байден ўтган ҳафта коронавирусга чалинган Дональд Трамп билан кейинги теледебатлар муддатини бошқа санага кўчиришга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда унинг сайловолди штаби вакили Кейт Бедингфилд ABC телеканали эфирида маълум қилди.

11:11 05.10.2020
Хитой АҚШдаги COVID-19га чалинган беморларга Трамп каби даволаниш насиб этишини тилади

"Кеча АҚШда COVID-19 билан боғлиқ 47 мингдан зиёд ҳолат ва 600 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди. Бу беморлар мана шундай оғир синовдан ўтаётгани кишини қайғуга солади. Умид қиламанки, улар ҳам худди президент каби "энг яхши" даволанишдан баҳраманд бўлишади", —...

09:22 05.10.2020
Тўрттала сектор томонидан йўл қўйилган хатолар белгиланган фурсат ичида тўғриланмас экан, халқ бизни кечирмайди — Сенат Раиси

Маълумки, 2020 йил 1 май куни давлатимиз раҳбарининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унинг ижросини таъминлаш натижаларига кўра 2019 йил рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Балиқчи тумани «Қизил» ҳудудга киритилди. Нега? Сессия давомида ўз...

22:08 04.10.2020
Тошни жойидан силжитиш осон иш эмас

2020 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияда илк бора она тилимизда нутқ сўзлади. Тошкент вақти билан соат 18.18 да бошланиб, 18 дақиқа давом этган бу нутқда қандайдир сиру синоат, нурли келажакка ишора бордек....

13:41 04.10.2020
Дунёда коронавирус қурбонлари сони 1 млн.дан ошди

Бугунги маълумотларга кўра, жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 млн.дан ошди, деб ёзади Worldometers. Шулардан 316 мингдан зиёди ўтган суткада қайд қилинди. 

11:50 04.10.2020
Уч нафар сенаторда коронавирус аниқланди

АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Рон Жонсон охирги икки кунда коронавирусга чалинган учинчи сенатор бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

09:25 04.10.2020
Аҳоли учун арзон ва самарали лойиҳалар

Улар натижасида ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилиб, арзон асфальт ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бир қатор қулайликлари юзага келади. Изолятор ва траверс тайёрлашга мўлжалланган цех лойиҳаси бўйича йилига 150 000 дона изолятор ва 12 минг дона трайверс ишлаб...

19:24 03.10.2020
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди

“Маълумки, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

19:13 03.10.2020
Шофиркон — «қониқарсиз» ҳудуднинг вилоят саноатидаги улуши 0,6 фоизни ташкил этган

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Бухоро вилояти ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этаётган сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича «Йўл харитаси»ни...

18:24 03.10.2020
Микроэлементлар етишмаслиги интеллектуал ривожланишга таъсир қилади

Тўғри овқатланиш организмнинг нормал ўсиши ва ривожланиши, инсоннинг ишчанлик қобилиятига кескин таъсир қилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари мажмуида миллионлаб моддалар таркиб топган. Моддаларнинг ҳар бири инсон саломатлиги учун муҳим биологик фаолликка эга.

14:05 03.10.2020
Сенат Раиси Тўрақўрғон туманида бир қатор объектлар фаолияти билан танишди

2020 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева 2020-2022 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишиш мақсадида Наманган вилояти Тўрақурғон туманига ташриф буюрди.

09:49 03.10.2020
"The Forbes": Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг маркази сифатидаги тарихий ролига қайтмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенг кўламли ислоҳотлари ҳақида ҳикоя қилар экан, муаллиф қуйидагиларни ёзади: «У шунчалик улкан, ўта радикал ўзгаришларни бошладики, уларни «ўзбек баҳори» деб аташ мумкин. 2019 йил июль ойида мамлакат қандай қилиб кутилмаганда ва ишончли тарзда бизнес учун очилгани...

09:40 03.10.2020
Трамп ўзи иштирок этадиган барча тадбирларни бекор қилди

АҚШ президенти ўзи иштирок этадиган барча тадбирлар, жумладан, Флорида штати Сэнфорд шаҳридаги сайловолди митингини ҳам бекор қилди. Бундан олдин у ва турмуш ўртоғи Меланья коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

09:31 03.10.2020