Ўзбекистон Президенти МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

20:58 23.12.2019
Тарихда илк марта овоз бериш юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консулхоналари бўлмаган давлатларда ташкил этилди

Бугун, 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган пресс-конференцияда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов хорижда бўлиб турган юртдошларимизнинг сайловда иштирокига оид маълумотларни тақдим этди, журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Қуйида ана шу маълумотлар...

15:39 21.12.2019
Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади

Тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

10:27 20.12.2019
Ўзбекистон Президентининг Японияга ташрифи муносабати билан расмий қабул маросими бўлди 

Тадбирда Япония ҳукумати, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, шунингдек, атоқли давлат арбоблари иштирок этди.

10:22 20.12.2019
Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи асосий тадбирлари 19 декабрь куни Токиода бўлиб ўтди.

10:10 20.12.2019
Япон клуби Наманганда футбол мактаби очади

“Ванфоре Кофу” президенти Казуюки Умино имзолаш маросимидан сўнг Ўзбекистондаги телеканалларга берган интервьюсида ушбу келишувнинг япон футбол клуби нуқтаи назаридан тарихий воқеилик бўлганини қайд этди.

16:30 19.12.2019
Президент Вакиллар палатасида учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни ушбу мамлакат парламентининг қуйи палатасида учрашувдан бошланди.

09:36 19.12.2019
Шавкат Мирзиёев Япония тадбиркорларини Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида Япония ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

17:22 18.12.2019
Президент фармойишига биноан 15 декабрдан бошлаб бир ой “Ватанпарварлик ойлиги” этиб белгиланди

Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойиш имзоланди.

16:11 17.12.2019
Ўзбекистон Президентининг Японияга ташрифи чоғида қиймати 6,5 млрд долларлик 48 та келишув ва шартномалар имзоланади

16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми ўтказилди. Унда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Япониядан эса ишбилармон доиралар вакиллари – йирик холдинглар, молиявий ташкилотлар ва кўп тармоқли саноат корпорациялари раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Инвестициялар...

16:06 16.12.2019
152 нафар шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузгани учун Республика ҳудудидан чиқариб юборилган 

Термиз шаҳридаги матбуот уйида Ўзбекистон Президенти Администрация ҳузуридаги Ахборот  ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга доир фаолият ҳақида жамоатиликни хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот васиталари...

17:48 13.12.2019
Президентнинг сиёсий йўли миллий парламентаризм тизими ривожининг асосидир

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган йўлимизнинг асосий устуворликларини белгилаб берди.

10:45 12.12.2019
2020 йил учун бюджет тақсимоти: қайси ташкилотга қанча пул берилади?

Давлат бюджетининг жами миқдори 100 триллион сўмдан ошган.

10:26 12.12.2019
Ўзбекистон Президенти декабрь ойида Японияга ташриф буюради

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фуджиямуни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

12:29 11.12.2019
Ўзбекистонда пулли бўлган иккита туннель ва учта автойўл қурилади

Ўзбекистон Президентининг шу йил 9 декабрдаги йўл тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарор мувофиқ Мамлакатимизда давлат-хусусий шерикчилик асосида пулли йўлларни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 

12:01 11.12.2019
Жамшид Қўчқоров ЕОИИ ҳақида: "Агар фойдали бўлса, қўшиламиз"

Ҳозирда Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) салоҳиятини батафсил ўрганмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Жамшид Қўчқоров Спутник манбасига маълум қилди.

13:13 10.12.2019
Хитойда «Президент Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори» номли китоб нашр этилди

Пекиндаги Хитой халқаро муаммолар академиясида «Президент Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори» номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу асар ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой халқаро муаммолар академияси мувофиқлаштируви остида “Халқаро ҳаёт” нашриёти томонидан чоп этилди.

21:36 07.12.2019
ЕТТБ томонидан бугунги кунгача Ўзбекистон иқтисодиёт секторларига 1,3 млрд доллар инвестиция киритилди

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков шу кунларда расмий ташриф билан Буюк Британияда бўлиб турибди

17:04 06.12.2019
Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган

Россия Федерациясида чоп этиладиган етакчи нашрлардан бири – “Московский комсомолец” газетасининг 2019 йил 3 декабрь сонида таниқли журналист Михаил Ростовскийнинг мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларга бағишланган “Ўзбекистон олға илдамламоқда” номли мақоласи эълон қилинди.

11:45 06.12.2019
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви хорижликлар нигоҳида

Бу 2018 йил март ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган илк учрашувдан кейинги давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлди. Мазкур форматдаги мулоқотни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилганди.

15:09 04.12.2019