Uzcard яна ишламай қолди. Компания бунинг сабабларини маълум қилди

7 март куни соат 10:00дан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатила бошланди.

14:24 07.03.2019
“Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш комиссияси 60 га яқин фильмларни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказилаётган “Олтин ҳумо” миллий кинотақдимотининг саралаш босқичи давом этмоқда. Тақдимотнинг саралаш босқичига 60 га яқин филмлар келиб тушган.

09:55 07.03.2019
Коррупцияга қарши қандай курашган маъқул?

Бу борада давлат сиёсати ривожланган мамлакатлар, хусусан, Сингапур тажрибасига ҳамоҳанг равишда “one size fits all”, яъни “барча учун бир хил мезон” модели асосида ишлаб чиқилиб, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари билан доимий...

09:21 07.03.2019
80 ёшли юртдошимизнинг Россиядан Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилди

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Сибирь Федерал округи ҳудудида адашиб қолган 80 ёшли юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтишига амалий кўмак берди.

08:59 07.03.2019
Саудиялик ишбилармон юртимизда фармацевтика корхонаси қурмоқчи

— Буюк алломалар ал-Хоразмий, ал-Беруний, аз-Замахшарий яшаган манзилларни ўз кўзимиз билан кўриш ҳар биримиз учун улкан орзу эди, — дейди Мазен ал-Башир. — Ислом маданияти ўчоғи Ўзбекистон замини эканига яна бир бор амин бўлдим. Биз Хивадаги кўҳна минора ва биноларни...

07:15 07.03.2019
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ўзбошимчалик ва бепарволикка йўл қўйиб келинаётир. Бундай қонунбузилиш ҳолатлари, асосан, ер майдонлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилишларга нисбатан эгалик ҳуқуқини бериш...

07:00 07.03.2019
Туризм фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш белгиланмоқда

Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида такомиллаштириш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар рўёбга чиқарилмоқда. Аммо ушбу тизимни тараққий эттиришнинг қонуний асослари бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

06:42 07.03.2019
Вазирлар Маҳкамасида Россия соғлиқни сақлаш вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасида тиббиётда кадрлар малакасини ошириш бўйича самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди. Ўзбекистонлик шифокорларнинг Россия етакчи тиббий муассасаларида малака ошириши ташкил қилинаётгани, соҳада илғор технологияларни қўллаш, ташхис қўйиш ва даволаш, мураккаб жарроҳлик амалиётидаги тажриба алмашишга қаратилган маҳорат дарслари...

01:57 07.03.2019
Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

00:20 07.03.2019
Диёр Имомхўжаев: “Бабаянга қўйилган айблар ўз тасдиғини топмаган”

— Самвел Бабаян футболдан четлатилган вақтда унинг фаолияти ҳақида 10 мингдан ортиқ шикоят аризалари тушган ва унга кўплаб айблар қўйилган эди, — деди ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев. — Аммо ўша айблар ўз тасдиғини топмади. Агар кимдир унинг айби борасида...

22:10 06.03.2019
Бош прокуратура раҳбариятида ўзгариш бўлмаган

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

18:30 06.03.2019
Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида авиация соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди

6 март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигида икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тузилган ҳаво қатнови тўғрисидаги протоколни имзолаш жараёни бўлиб ўтди.

18:24 06.03.2019
ДХХ фирибгарлик билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйди

Бу дунёда одамларни бир-бири билан боғлаб турувчи ишонч деган муқаддас туйғу бор. Ўзаро ишонч туфайли яхши-ёмон кунларда инсон инсонга дўст ва ҳамдард бўлади. Бироқ ишонган ўша одам фирибгар бўлсачи? Жавоб оддий: одамнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлади.

16:12 06.03.2019
Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирилигининг делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

15:54 06.03.2019
Афғонистон Президентининг маслаҳатчиси Тошкентга келди

6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди.

14:24 06.03.2019
Эни 1,25 метрлик адрас  ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти ҳамда “Ёдгорлик” ишлаб чиқариш корхонаси ҳамкорликда адрас (танда -100 фоиз ипак ва арқоқ -100 фоиз пахта) матоси тажриба усулида ишлаб чиқилди.

13:51 06.03.2019
Покистонда Ўзбекистон сайёҳлик маркази иш бошлади

Ушбу марказ Ўзбекистон – Покистон ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, юртимиз туристик салоҳиятини кенгроқ тарғиб қилиш, сайёҳларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга.

13:48 06.03.2019
Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг хулосаси

Икки ҳафта давомида Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси томонидан мамлакатимизнинг жорий макроиқтисодий ҳолати таҳлил қилинди.

12:19 06.03.2019
Атом энергияси ҳамда экологик ҳолатни яхшилашга доир қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

11:31 06.03.2019
Бағдод туманида истеъмолчилар уйи ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5034 сонли фармони асосида, Бағдод тумани ҳокимлиги амалий кўмагида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан туман марказида “Истеъмолчилар уйи”...

11:17 06.03.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019