​Ўзбекистон Президенти табрик йўллади 

Президент Шавкат Мирзиёев Гватемала Президенти Жимми Эрнесто Моралес Кабрерани миллий байрам – Муста?иллик куни билан табриклади.

11:26 16.09.2019
Уч нафар сузувчимиз Токио Паралимпиадасига йўлланма қўлга киритди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, саккизта медал ва 3 та Паралимпиада лицензиясини қўлга киритди.

11:25 16.09.2019
Доллар, евро ва рубль яна қимматлашди

Марказий банк хабарига кўра, 17 сентябрдан августдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 9411,30 сўмни ташкил этади. Бу ўтган ҳафтадаги қийматдан 15,67 сўм қимматдир.

11:24 16.09.2019
Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-568-сон, 14.09.2019 й.). 

11:21 16.09.2019
Танганинг иккинчи томони ёхуд почта хизматидаги ўзибўларчиликларга қачон чек қўйилади?

Бугун бизга газета ва журналлар керакми? Виртуал олам кенг оммалашаётган айни пайтда бу саволнинг аҳамияти янада ортмоқда, назаримизда. Қолаверса, ушбу фикрни дастак қилаётганлар кўпаяётгани кишини ажаблантирмай қўймайди.

11:07 16.09.2019
Хоразмда “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилмоқда(фото)

Қадимий ва навқирон Хива яна бир нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказиляпти.

11:03 16.09.2019
Намангандаги халқаро форумда 92,7 млн. долларлик 22 та муҳим келишувга эришилди ва битимлар имзоланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманганда “ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестициялар ва инновацияларнинг роли” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

10:39 16.09.2019
Давлат чегараси орқали кимлар ва нималар биринчи навбатда ўтказилишини биласизми?

“Ҳуқуқий ахборот” канали орқали давлат чегараси орқали биринчи навбатда кимлар ва нималар ўтказилиши эслатиб ўтилди.

10:33 16.09.2019
Ўзбекистон ҳарбийлари арқон тортишда тенгсиз эканини исботлади

“Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқуви доирасида ўқув-амалий машқларни бажариш мақсадида ҳарбий хизматчиларимиз Россия мудофаа вазирлигидан жанговар ва ҳарбий техника ҳамда ўқ отиш қуролларини вақтинчалик қабул қилиб олди. Вақтинчалик фойдаланишга олинган қурол-аслаҳа ва техникаларга кунлик техник хизмат кўрсатиб келиняпти. Барча...

10:21 16.09.2019
“ЙПХ ходими аёл кишини дубинкада уриб ўлдириб қўйди» номли хабарга ИИВ расмий муносабат билдирди 

Ижтимоий тармоқларда «ЙПХ ходими аёл кишини дубинкада уриб ўлдириб қўйди» сарлавҳали хабар тарқатилган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан маълум қилинишича, ушбу хабар Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10:16 16.09.2019
“Дунё” ахборот агентлигининг вазифалари белгиланди

Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

10:12 16.09.2019
Таълим кредити қандай тартирбда берилади?

Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

10:10 16.09.2019
Автомобиль нархлари бир турдаги тўлов ҳисобга олинмаганда ўзгаришсиз қолдирилди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3 фоиз миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгилангани ҳақида маълум қилди.

10:02 16.09.2019
ОФК президенти Шайх Салмон Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи билан Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди. Бироз олдин мартабали меҳмон юртимизга етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

10:00 16.09.2019
Тошкентда бепул метро ва автомобилсиз кун ўтказилади

2019 йилда Тошкент биринчи марта ҳар йили 16-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ва дунёнинг 50га яқин мамлакат иштирок этадиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасининг расмий иштирокчисига айланди. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт бўлиб ўтадиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси доирасидаги...

09:49 16.09.2019
«Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди

Тошкент тумани Оқтош аҳоли пунктида «Трамадол» психотроп дори воситасининг 600 дона пластинкаси чегарадан ўтказилишининг олди олинди. Ҳар пластинкада 10 тадан таблетка бўлган.

09:36 16.09.2019
Ўзбекистон Франциянинг АЭС қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича тажрибасини ўрганмоқда

АЭСни қуриш ва уни эксплуатация қилиш бўйича тажрибани ўрганиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бориш ва ушбу соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияси Францияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Энерегика вазирлиги матбуот хизмати...

09:35 16.09.2019
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси бўйича расмий баёнот берди

Унда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг замонавий меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун шароитлар яратиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2018 йил 14 августда қабул қилинган “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 661-сонли қарорига мувофиқ, “Оtel Oʻzbekiston” ҚК МЧЖнинг 80,13...

09:34 16.09.2019
Қўшработдаги шахмат мусобақасига жаҳон чемпиони келди

“Нуроний”ʼ жамғармаси Қўшработ тумани бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши 14 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳаваскор шахматчилар ўртасида мусобақа ташкил этишга қарор қилди ва бу ташаббус туман аҳли томонидан қўллаб-қувватланди.

09:32 16.09.2019
Полвонларга бош соврин – “Спарк” автомобили калити топширилди

Самарқанд шаҳрида спортнинг миллий кураш тури бўйича ўтказилган халқаро мусобақа якунланди.

09:27 16.09.2019

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019