5 июль куни қайси давлатларга чартер рейслар ташкил этилади? 

Бугун Тошкент – Екатеринбург – Тошкент ва Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

09:50 04.07.2020
Пойтахтимиз кўчаларида туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишларининг иккинчи босқичи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида белгиланган стандартлар асосида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида) туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилишининг 2-босқичи якунланди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият...

09:40 04.07.2020
ДХХ «жиҳодчилар» гуруҳлари фаолиятига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жами аъзолари 25 нафар бўлган иккита яширин «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

09:37 04.07.2020
Фуқаронинг қизини ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган мактаб ва университет ўқитувчилари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хазорасп туманидаги мактаб ўқитувчиси С.Д. фуқаро С.нинг қизини танишлари орқали олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

09:22 04.07.2020
Боситхонованинг ўрнига янги биринчи ўринбосар Гулнора Маруфова тайинланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтгани хабар қилинганди.

08:28 04.07.2020
3 июль куни 318 кишида коронавирус аниқланди, 217 бемор инфекциядан соғайди

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

00:25 04.07.2020
Яна 70 кишида коронавирус аниқланди. Касалликни юқтирганларнинг жами сони 9400 нафарга яқинлашди

2020 йил 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

00:09 04.07.2020
Бугун Ўзбекистонда 217 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6251 нафарни ташкил этмоқда.

23:26 03.07.2020
Элмира Боситхонова яна соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди

Э.Боситхонова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

22:43 03.07.2020
Ўзбекистон юк ташишнинг электрон китобчасини жорий этади

Сўнгги йилларда Ўзбекистон транзитга кўмаклашишда, минтақада ва унинг ташқарисида савдо-сотиқни рағбатлантиришда энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Бу ҳақида Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (ХАТИ) Бош котиби Умберто де Претто Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев билан бўлиб ўтган...

20:42 03.07.2020
Пора олган майорнинг нефть базасига алоқаси йўқлиги маълум қилинди 

Ушбу ҳолат юзасидан аввало шуни таъкидлаш керакки, “Чинобод нефт база”си МЧЖда ҳеч қандай филиал мавжуд эмас. Қўлга олинган ИИБ ходимининг ҳам нефт базага алоқадор жойи йўқ.

19:30 03.07.2020
“Unicorns” лойиҳаси сизнинг стартап лойиҳаларингизга кўмакдош

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида Андижон вилоятида старт берилган ушбу лойиҳа ёш стартапчиларнинг янги лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. Лойиҳа учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилган.

17:22 03.07.2020
Ўзбекистонда 7 соат ичида 127 киши коронавирусдан зарарланди

Ўзбекистонда 7 соат ичида 127 киши коронавирусдан зарарланди

16:59 03.07.2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

16:39 03.07.2020
Ҳуқуқ ва ғурурнинг эркак-аёли бўлмайди

Бугунги кунда ҳар қандай жамиятнинг асосий «кўзгуси» – хотин-қизлар эканлиги шубҳасиздир. Чунки жамиятнинг ижтимоий тузуми қандай бўлишидан қатъий назар, ўша жамият аҳолиси турмушининг фаровонлик даражаси, оилалар барқарорлиги, келажак авлод – фарзандлар тарбияси, иқтидори, жамиятдаги интеллектуал салоҳият, маънавият ва маданият, маърифат,...

13:07 03.07.2020
Тамаддун дарёси ҳамон оқмоқда равон. Ўзбекистонда илм-фаннинг янги Ренессанс даври бошланмоқда

— Халқимизда «Оққан дарё оқаверади», деган ниҳоятда ҳикматли гап бор, — дейди Р. Холмуродов. — Дарҳақиқат, эзгу тутумлар қадриятга айланади, яхши фазилатлар қондан-қонга ўтади. Жумладан, илму зиё ҳам суяк суради. Шу маънода, тамаддуний тараққиёт ҳам узлуксиздир. Кўзга кўринмас минглаб иплар...

12:46 03.07.2020