Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари республика босқичига чиққан 335 нафар иқтидорли қиз орасидан танлаб олинади

09:23 17 Январь 2019 Жамият
352 0

Кеча Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг республика саралаш босқичи бошланди. Унга ҳудудлардан 335 нафар иқтидорли қизнинг рўйхати тақдим этилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи online”га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.

Айтиш жоизки, мазкур танловнинг илк босқичларида юртимиздаги олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларидан 30 мингга яқин хотин-қизлар қатнашган эди. Бу эса улар орасида танловга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганининг ёрқин далолатидир.

Иллюстратив сурат.

Номзодлар орасидан қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз бошқирд миллатига мансуб вакилалар ўрин олган.

2019 йилдаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси танловларни мутлақо янги талқинда ўтказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига биноан, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган, ўн тўрт ёшга тўлган ҳамда ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

2000 — 2018 йиллар давомида мазкур мукофотга 283 нафар хотин-қиз сазовор бўлган. Уларнинг 65 нафари адабиёт, 79 нафари маданият (шундан спортчи кизлар 49 нафар), 49 нафари санъат, 24 нафари фан, 43 нафари эса таълим йўналишлари бўйича тақдирланган.

Совриндорларнинг 9 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиати, 11 нафари Навоий ва Ибн Сино стипендиялари соҳибалари бўлган, 87 нафари эса Осиё, жаҳон ва бошқа нуфузли халқаро мусобақалар ҳамда танловлар ғолиблигини қўлга киритган ёшлардир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019